#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
17-Қисм
Маҳмуд уч кун қаттиқ тайёрланди. Кейинги кун эса дам олиб жангни бошлаб юборди. Фахриёр ҳақ гапни айтган экан. Маҳмудга кучли рақибларни рўбаро қилишмади. Аслида бу Фахриёрни тактикаси бўлиб, шу йўл орқали ўзига янги, кучли, ўзига ишонган жангчи тайёрларди. Маҳмуд ҳам ҳозир жангда ғалаба қозонса, мўмай даромаддан кейин албатта яна келади. Фахриёр бунақаларни кўпини кўрди. Ҳозирам қўл остида иккитаси бор. Олдингилари турли жароҳатлар, ва оилавий муаммолар ҳоказолар сабаб жангни тарк этди. Фахриёр ана шундай сабаблар бўлгани учун янги янги ёш истеъдодларни кашф этарди.
-Менга қара Миша, ютқазсанг пулни чўғи камаяди, сен айтган машинага етмайди. Аммо ютсанг машина билан бирга уйингга ҳам пул олиб борасан. Рақибингни ўзингдан паст санама. Мен ўргатмасам ҳам яхши биласан, рақибни заиф нуқтаси ҳар доим бўлган. Бугун мана бу флешкани томоша қил. Ичида сенга рақиб бўлганларни, жанглари акс этган видео мавжуд. Диққат билан кузат. Шунга қараб ҳаракатингни қиласан.
-Хўп. Айтганиздек бўлади.
Маҳмуд мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Уни математика ва тил борасида иқтидори бор эди. Хамида билан бир муддат рус ва инглиз тили курсларига ҳам борган. Мактабдан ҳайдалгач эса курслар ҳам барҳам топди. Ҳозир ўша билимларига таянган ҳолда сўзларни таржима қила бошлади. Биринчи видеодаги рақиби тожик экан. Оёғини кўп ишлатаркан. Рақиби уни қўлига чап бераман деб оёғига рўбаро келиб қоларкан.
Иккинчиси эса инглиз эканини кўринишидан ҳам маълум. Бу сариқ йигит айёрроқ чиқиб қолди. Рақиблари уни қаердан зарба беришини билолмаяпти. Бу инглизни буйрагида ёки ўтида муаммоси бор. Аҳён аҳёнда қўли ўша томонга кетиб қолади ва ўша соҳани қаттиқ ҳимоя қилади. Бундан чиқди у ҳимояда вақти, чап тарафдан зарба берса ғалаба Маҳмудники.
Учинчиси рус бўлиб бўйданам худо берган экан. Кўзлари ўйноқи. Уни устунлиги чапақай эканида. Иложи борича рақибига сездирмасликка тиришади.
Ана Маҳмудбей рақибларни ҳам яхши таниб олди. Фахриёрни агентстваси зўр ишларкан. Буни видеодан ҳам билса бўлади. Маҳмудни жангги тасвирланган видео эса уларда бўлмаслиги аниқ. Чунки Маҳмуд ҳеч ҳам қоидаларсиз жангда қатнашмаган.
Мана кутилган кун ҳам келди. Маҳмуд илк бора қоидаларсиз ўз ҳолича жангга тушади. Жанг шиддатли кечди. Орадаги танаффуслар билан иккита жангни ғалаба билан якунлади.
Рус Игор кутганидан ҳам айёр чиқди. Зарба бера олардию, зарбага чап берарди. Бир неча бора Маҳмудни танг ахволда қолдирди. Маҳмудни буткул умиди сўниб енгилдим деб ўйлаганда, Игор ҳимояни унутди. Маҳмуд вазиятдан фойдаланиб уни буйрак соҳасига яхшигина мушт туширди. Гандираклаб кетган Игор Маҳмудга қаршилик кўрсата олмай қолди. Маҳмуд уни мувозанатни йўқотган онидан бошлаб зарбалар билан сийлаб турди. Жанг Маҳмудни ғалабаси билан якунланди.
✡✡✡✡✡
Хамидага Зулфизар қўнғироқ қилди. Зулфизар Хамидани отасининг ўнг қўлини қизи. Хамида билан тенгдош. Бир мактабда ўқиди. Хамидани ўзига жуда яқин олса ҳам Хамида уни ўзига яқин ҳисобламасди.
-Алло.
-Хамида яхшимисан? Тайёр тур бугун яна пойга.
-Бу гап қаердан чиқди.
- Бахалар зерикдик, машина пойгасигача биииир маза қилиб мотоциклни учиртирайлик дебди.
-Майли тўққизларда ўша жойда бўламан.
-Мениям олиб кет. Биласан менда мотоцикл йўқ. Ҳайдашни билмиман. Сен келсанг дадам рухсат беради. Бўлмаса уй қамоғидаман.
-Бўпти. Тайёр бўп тур. Уйингдан олиб ўтаман.
-Вооой мунча яхши. Рахмат сенга асалим. Кутаман.
Хамида кечки овқат егач, дугонамникига кетаман деб ўрнидан турди.
-Ўтир жойингга.
Хамдам синглисига гапирди.
-Акааа.
-Кеч бўлганда кўчада нима бор?
Хамидани энсаси қотди. Шу вақтгача индамаган одамдан энди садо чиқдими?
-Дарсим бор. Бормасам бўлмайди.
-Машинада Юсуф олиб бориб келади.
-Ҳечамда. Кераги йўқ. Ўзим мотоциклда бораман. Кечки сайр. Адреналин мен учун бу.
Davomi bor...
Давомини бугун 21:00да каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг
➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy