#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2
16-қисм
-Бошқа иложим йўқ. Мен қочиб кетолмайман. Камолни қўли ҳамма ерга етади. Айниқса отасини. Менга бошқа йўл қолмади.
Маликани кўзлари ёшга тўлди.
-Йиғлама. Балки бу сени бахтингдир.
-Қўрқяпман. Жуда жуда.
-Ҳаммаси яхши бўлади.
-Бозор чиқдик оилавий. Мендан нима олиб берай дейишганда, умримда илк бор, ўзим севган китобни олдим. Биласанми бу қайси китоб?
-Меҳробдан чаёнми?
-Ҳа худди ўзи. Кеча ва бугун мендан бахтли одам йўқ. Чунки севимли китобимга эга бўлдим.
-Табриклайман. Китобларинг кўп бўлсин. Кутубхонангдан менга ҳам ўқишга бериб турарсан?
-Насиб. Маҳмуд яхшими?
-Ҳа яхши. Тўйингга айтдим. Аммо келиши аниқмас, Туркияга мусобақага кетди.
-Омадини берсин.
Бу учрашув тўйдан олдинги охирги учрашув эди. Тўйгача эса умумий ҳисобда Камол билан уч маротаба кўришди ҳолос.
Мана Малика учун кутилмаган, аммо келиши муқаррар бўлган тўйга ҳам бир кун қолди.
Тўйдан олдинги кун, хина кеча ўтказиларди. Малика ҳам ўша куни дўстларим билан яйрарман деб умид қилганди. Афсуски бу амалга ошмади.
Хина кечаси деб келган барчани Маликани онаси эртага деб алдаб жўнатди. Шундай қилиб Маликагина хина кечасисиз тўй бўладиган бўлди.
Қалби парчаланган қизга бу яна бир зарба бўлди. Дугоналари келолмаса, ўзи хоҳлагандек тўйи бўлмаса, куёвни айтмаса ҳам бўлади, бой кўркам бўлгани билан Малика уни сира ёқтирмади. Негадир унга нисбатан илиқлик йўқ қалбида. Бунга Камолнинг доим баланддан келиб буйруқ бериши сабабдир.
Малика эрта келмаса эди деб уйқуга кетди. Унгача эса янгалари уни ўртага олиб обдон тарбиялашди. Қайнона ва қайнотага қанақа, эрга қанақа муносабатда бўлиш ҳақида маруза ўқишди. Илк кечани нозик жойларини ҳам секингина шипшиб қўйишни унутишмади. Ўгай она эса Маликадан ўша уйдан нима бўлганда ҳам қайтиб келмасликни талаб қилди. У барчасига чидаб кўниб яшаши керак экан.
Эрта тонг, бу ким учундир бахт, ким учундир ранж алам билан отди. Маликани оппоқ либосда янада гўзаллаштириб ҳақиқий маликага айлантириб қўйишди.
Давоми бор....
Давомини эртага 07:20да жойлаймиз биздан узоқлашманг.... ✅