#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
14-қисм
Хамида оилада тинч тотувликда катта бўлиб, йўқчилик нима билмаганди. Унга алам қилгани энг яқини, қадрдони Маликани коллежга ўтказиб, кейин турмушга беришаётгани бўлди. Мана ҳозир севимли китобини мутолаа қилиб ҳам, ҳаёли Маликада. Оиласида унга кун йўқ эди. Зора янги оиласи уни яхши қабул қилса. Маликасиз ўқиш ҳам зерикарли бўлиб қолди. Энди у кўпроқ репититортга қатнай бошлади. Шусиз ҳам отаси уни олийгоҳга киритиб қўя оларди. Аммо Хамида буни истамади. Маликани тўйига ҳаёли кетиб қолаверди. Нима қилса ҳам ҳаёлларини жамлай олмади. Телефонини қўлига олиб Маҳмудга қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Алло. Маҳмуд яхшимисан?
-Ҳеч сизлашни ўрганмадингда.
-Қўйсангчи, ахир синфдош бўлганмиз.
-Сендан катта бўлганман.
-Хўп, хўп бир кун сизларман. Маликани турмушга чиқаётган йигитини эсладим. У аввал ҳам бир икки бора бизни йўлимизни тўсиб, Маликани гапга солганди.
-Нега менга айтмадинг?
-У таги бақувватларни боласи бўлганига, яна ёши катта эканига гапирмай қўя қолдим.
-Айтишинг керак эди.
-Тўйига борасанми?
-Айтдими?
-Ҳа менга телефон қилиб хабар қилганди. "Бриллиант" да бўларкан.
-Мендайларни у ерга қўйишармикан?
-Ҳалиян икки кун олдинги гапни ўйлаяпсанми?
-Ўйлашга арзимайди. Хамида мен тўйга боролмайман.
-Нега?
Хамида хавотир олди.
-Кетяпман.
-Мени қўрқитма.
-Қўрқма, Туркияга боришимга тўғри келиб қолди.
-Маҳмуд нега мени хабарим йўқ. Энди айтяпсан.
-Кеча аниқ бўлди. Бугун бозорга бориб кийим кечак олдим. Вақтим бўлмади. Мусобақа бўляпти. Карате бўйича.
-Мен ёш бола эмасман. Маҳмуд сен ниманидир бошладинг а?
-Ҳавотир олма ҳаммаси жойида. Узоғи билан бир ҳафтада қайтаман.
-Тўйга улгурар экансанку.
-Аниғини билмайман. Ўзингни эҳтиёт қил.
-Сен ҳам.
Хамида алоқани якунлаганди ҳамки унга қўнғироқ бўла бошлади. Рақам ҳам олтин рақамлар. Хамида бу бойвачча ким экан дея қўнғироққа жавоб берди.
-Алло.
-Алло, Хамида. Бу мен.
-Вооой Малика ўзингмисан? Яхшимисан? Сени ҳеч ким хафа қилмаяптими? Нима гаплар?
-Бунча ҳовлиқмасанг, секинроқ. Мен яхшиман. Бу мени рақамим.
-О жуда зўр. Чиройли рақам. Қаердасан?
-"Шарлотта"даман. Маникюр, педикюрга келдим.
-Бунча зўр. Қачон кетасан? Мен ҳам борардим.
-Келавер. Ҳали сочимни бўяб, бироз форма ҳам бердираман.
-Бўпти, беш дақиқада олдингда бўламан.
Давоми бор....