#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
13-қисм
Эртаси куни Камол билан яна учрашувга чиқди. Камол унга энг сўнгги русумдаги телефон совға қилди.
-Бу сенга. Бир марта телефон қилгандаёқ кўтар. Мен кутишни ёмон кўраман.
Маликага айни пайтда ўша матоҳни кераги ҳам йўқ эди. У унақа нарсаларга қизиқмасди.
-Хўп.
Гаплар унча қовушмасди. Ўн етти ёшли қиз ва ўзидан ўн уч ёш катта бўлган бўлажак куёв. Табиийки фикрлаш дунёси ҳам, ёши ҳам фарқ қилган жуфтликда тайинли сўз бўлмаслиги аниқ.
-Уйидагилар сенга сарпо қиламан деб оввора бўлишмасин. Мен сенга ҳаммасини ўзим олиб бераман.
Маликага фарқи йўқ эди. Шундоғам, ота онасини унга сарпо олиб бераман деб кўзи учиб тургани йўқ.
Гап гапга қовушмади. Учрашув совуққина ўтди. Ўша куни Камол Маликага яна қимматбаҳо совғалар олиб берди. Ортидан бунақа нарсаларни кўрганмисан ўзи деб қизнинг дилини вайрон қиларди.
Камол Маликани еттинчи синф ўқиб юрган вақтидаёқ яхши кўриб қолганди. Неча бора йўлидан чиқиб гап ташлаб кўрган. Аммо Малика унга бир оғиз ҳам гапирмаганди. Малика жуда чиройли қиз бўлгани учун Камол уни ўзиники қилиб олишни ўша вақтдаёқ кўнглига тукканди.
Маликани атрофига кўп болаларни яқин йўлатмасди ҳам. Никоҳ учун Маликани ёши кичиклик қилганига уни маълумотларини пул ёрдамида бир йилга ўзгартиришди. 1996-йил туғилган қизни 1995-йил деб катталаштириб паспорт олишди. Мактабда ўнинчи синф ўқиётганди, у ердан олиб тиббиёт коллежига жойлаштиришди. Ҳаммаси ҳамирдан қил суғургандек кечди. Буларнинг бари пулнинг кучи эди.
Камолни отаси Жамол Мирзаев юқори мансабда ишлар, доим пичоғи мой устида эди. Камол Жамол Мирзаев ва Рахима Мирзаеваларнинг узоқ кутилган ягона фарзанди эди.
Рахимахон Камолни қирқ уч ёшида дунёга келтирган. Шу сабабли ҳам Камол жуда эрка ўсган, дегани деган. Айтгани айтган эди.
Йигирма икки йил интизор кутилган фарзандга ҳамма нарсани энг яхшиси раво кўриларди. Рахимахон ҳам эрини даврида ялло қилиб юриб ош овқатни унутиб юборган, уйга кўпинча, кунора деса ҳам бўлади, кўча таомлари ёки маҳсус буюртма таомлар келтирилар эди.
Бошида етимча деб Маликани келин қилмайман деган Рахимахонга ўғлининг бир ола қараши кифоя қилганди. Қизнинг жуда чиройли экани эса келин қилиш истагини туғдирди. Бозорга боришганда гарчи Малика чиқмаган эсада, асл сарполарни танлаб, танлаб олди. Келинини кўз кўз қилиш учунам энг зўрларини танлади.
Камол ҳам катта бир компаниянинг директори бўлиб ишларди. Пул унинг учун муаммо эмасди.
Тўй учун энг зўр тўйхонани,машхур санъаткорлардан ўндан ортиқ, ҳаттоки турк қўшиқчилари ҳам тўйга айтилди.
Келин кўйлак эса Камолнинг буюртмасига кўра буюртма асосида чет элдан келтирилди.
Тўйга ўн бир кун қолганида эса Маликани ишлардан озод қилишди. Янгаларини боласига қарамади. Пичан термади, уй ишларига ҳам қарашмади. Ҳақиқий бахтни ана ўша ўн бир кунда ҳис қилди. Ота онаси унга ҳудди туғишгандан ортик муносабатда эдилар.
Қўлига илк бора кўўўп пул беришди, дўкондан хоҳлаган нарсасини олишга рухсат беришди. Малика нима килди биласизми? Болалиги бўлмаган, доим ўзгалар хоҳишига қараб яшаган қиз оқ (сутли) шоколад ҳарид қилди.
(Шамсинур: менга бу ҳақида айтиб берганида, ҳалиям ўша шоколадни таъми оғзимда деганди.)
Ҳаттоки ўшанда илк бора ўгай отасини уни қизим деб чақирган.
Маликани уриб синдирилган тишини даволатиш учун тиш шифокорига олиб боришди. Қалтироқ бўлиб тинимсиз титрайдиган бўлиб қолган қўллари учун кучли муолажалар олишди.
Давоми бор...
Давомини эртага 07:20 да каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг