"Каптивали камбағаллар"Жорий йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида моддий аҳволи яхшиланган, ижтимоий ёрдам маблағларини олиб келаётган 10 258 та оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”дан чиқарилди.
Мисол учун, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро А.Ш. ўз хонадонида томорқада банд бўлиб, турмуш ўртоғи А.Б. якка тартибдаги тадбиркор сифатида дўконда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиши, яшаш хонадони ва шароити қониқарли эканлиги, Б.А.нинг фойдаланувида онаси С.А номидаги “CAPTIVA” русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Шундай бўлса-да, Ш.А.га 01.07.2024 йилда 3 нафар фарзанди учун ҳар ойда 505 минг сўмдан болалар нафақаси тайинланиб, тўлаб келинган.
Ёки, Тошкент вилоятининг Паркент туманида реестрга асоссиз киритилиб, давлатдан моддий ёрдам олиб келган шахслардан Паркент тумани прокуратураси томонидан жами 8,2 млн. сўм маблағларни ундириш юзасидан судга киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, давлат фойдасига қайтариш белгиланган.
Ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлмаган шахсларга асоссиз тўланган маблағлар тўлиқлигича бюджетга қайтарилиши ва камбағал оилаларга манзилли етказилишига қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Бош прокуратураhttps://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal