⚡️
Уй оламан деб алданиб қолган аёлнинг 21 минг доллари ундириб берилдиБалиқчи туманида яшовчи аёл 2021 йилда туман марказида қурилаётган коттеж хонадонлардан сотиб олмоқчи бўлиб, қурувчи ташкилотга уйнинг ярим пулини олдиндан тўлаб берган.
Бироқ, қурувчи уйни битказган бўлишига қарамасдан, унинг ҳужжати ва калитларини аёлга топширмаган.
4 йил давомида уйини олиш учун елиб югурган аёл охири судга мурожаат қилишга мажбур бўлган ва тўлаган 21 минг АҚШ доллари, яъни 270,9 миллион сўм ҳақини ундириб берилишини сўраган.
👉
@ANDIJAN_BUGUN — Тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг