#
Ибрат_учун
ЯШАНГ, ЯНГА!Эрталаб «Янги Сирдарё» таҳририятининг қоровул-боғбони Ҳусан ака турмуш ўртоғи билан чинор тагида гурунг қилиб ўтирган экан. Масала муҳим шекилли, суратга олганимни иккови ҳам сезмади.Салом-аликдан сўнг “ Жуда чиройли ўтирибсизлар экан, бир-иккита фото олдим. Аммо хавотирланманг, суҳбатингиз суратга тушмади” дея ҳазил қилдим. “Ҳа, иним, гапимиз хайрли бир иш ҳақида бўлди. Янгангиз уй қуришни бошлаган укамга қўлдан келганча ёрдам берайлик” деган таклиф билан келибди” деди Ҳусан ака.
Ҳусан ака қишлоқдаги уйига ҳафта, ўн кунда бир боради. Шу боис янга кўнглида пайдо бўлган қайнисига ёрдам бериш фикрини юзма юз маслаҳат қилиш учун атайин шаҳарга тушибди.
Ҳа, орамизда ана шундай қалби дарё , меҳрибон ЯНГАЛАР, КЕЛИНОЙИЛАР, ЧЕЧАЛАР бор ва албатта, улар жуда кўп!
ЯШАНГ, ЯНГА!
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov