Ахлибайт-нажот кемаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Aссалому алайкум каналимизнинг азиз муҳлислари🤲
Нажот кемаси бўлган Aҳлибайт (ас) ва 12 Имом ҳақида тарихий маълумотлар, мазҳабга оид барча аҳкомлар ушбу канал орқали тақдим этилади. Илтимоси дуо!🤲

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Намозни вақтида ўқишнинг мукофоти


"Бари" Аллоҳнинг исмларидан биридир.

Имом Ризо (ас): Агар кимдир ҳар жума куни 100 марта "Я Бари" деб айтса, Аллоҳ таоло у кишини қабрда ёлғиз қолдирмайди.

Манба: Ду ҳозир дастурул амале мужарраб

✍🏻Имод Содиқ (ас) буюрдилар:

Жума куни аср намозидан кейин юз марта Муҳаммад (сав) ва унинг Аҳли Байтига (алайҳиссалом) саловот айтиш бугунги куннинг энг савобли амалидир. Қанчалик кўп қилсангиз, шунчалик фазилати бор ".

«Аллоҳумма солли Аъла Муҳаммад ва Али Муҳаммад Ва ажжил фараджаҳум»

📚Ал-Маҳасин, 66-бет, 159-ҳадис.📿


Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин ҳансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.


Инсон ёши ўтгани сари кўп имкониятлардан фойдаланиб қолмаганига армон қила бошлайди. Ўша армонлари ичида энг катталари илм олмагани, устоз ва илм аҳлларидан етарлича фойдаланиб қолмагани бўлиб қолаверса керак.
Чунки бундан бошқа нарсаларнинг деярли ҳаммаси яна эришиш мумкин бўлган ёки энди унга эришиш кўп ҳам қизиқ бўлмаган нарсалар бўлиб қолади.


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин


ҲАЁТДАН САБОҚ ОЛИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан: Кечиримли бўлинг, лекин худди шу ҳолат яна такрорланмаслиги учун уни буткул унутиб ҳам юборманг! Чунки биринчи зарбадан таълим ололмасангиз, иккинчи бор яна зарба қабул қилишга лойиқ бўласиз.


Ҳузурингда шу 3 тоифа инсон гапираётган бўлса, сўзларини бўлиб, тўхтатиб қўйма:

1. Ота-онанг;
2. Ёш бола;
3. Ғамга ботган инсон.


#танқид

• Иш топиш учун дипломингга ёпишасан.
• Қиз топиш учун ҳаммани оёққа турғизасан.
• Намозга келганда “вақтим йўқ”, дейсан. Хўжайиндан уяласан, аёлингдан уяласан, қариндошдан уяласан, лекин фаришталардан уялмайсан. Кейин яна:
— Нега менинг муаммоларим кўп?
— Нега ишим юришмайди?
— Нега пулим ҳеч нарсага етмайди?
— Нега руҳиятим чўккан?
— Нега дуоларим қабул бўлмайди?
— Нега фақат менинг бошимга мусибатлар ёғилаверади? — дейсан.
• Чунки сенинг “намозинг йўқ”!
• Коинотдаги энг катта бало эшик қоқиб турса ҳам, сен кераксиз, бефойда нарсаларни муҳокама қиласан. Яна устига-устак “вақтим йўқ”, дейсан.
Унутма! Сен Аллоҳга вақт ажратмаганинг учун, Аллоҳ сенга вақт бермаяпти!


Азизлар, бугун Жума оқшоми, демак ҳар жума оқшомида Жума сурасини (62-сура) ўқиш эсдан чиқмасин. Ва бундан кейин барча ўтганларни ёдга олиб, уларни руҳлари учун Қуръондан суралар ўқиб ушбу дуо билан битиринг.

Дунёдан ўтганларни дуо қилиш учун дуойи фотиҳа матни:

Аллоҳуммағфирлил муъминийна вал муъминот, вал муслимийна вал муслимот, ал-аҳёъи минҳум вал амвот, тобеъ байнано ва байнаҳум бил хайрот, иннака мужийбуд даъвот, ва иннака ало кулли шайъин қадийр ал-фотиҳата маъас салавот, бираҳматика ё арҳамар роҳимийн!

_________________________

Йил давомида ҳар пайшанба оқшоми қўйидаги дуони 10 марта ўқиш мустаҳабдир.

“Я даимал-фазли алал-барийяти я баситал-ядайни бил-аътийяти я саҳибал-маваҳибис-санийяти салли ало Муҳаммадин ва олиҳи хайрил-вара сажийятан вағфир лана я зал-ала фи ҳазиҳил-аъшийяти”.


#КунЗикри #Пайшанба

📿 «Ла Илаҳа Иллаҳул Маликул Ҳаққул Мубин» 📿

✨ Маъноси: «Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ, Подшоҳ, Ҳақ ва Равшан!»

📌 (энг ками) 100 маротаба бугун юқоридаги зикрни айтинг ИншоАллоҳ!

🏴 Каналимизни кузатишда давом этинг ва узоқлашманг 👇

🥀«@AhliBayt_Najotkemasi»🥀

🏴ДИНДОШЛАРИМИЗГА
УЛАШИНГ🏴


Бугун ноёб кун. Бугун тарихда фақат бир марта бўладиган кун. Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайдиган, бошқа такрорланмайдиган кун.

Шунинг учун бугуннинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланишга, келажагимиз учун фойдали ўтказишга ҳаракат қилайлик.

Ҳаммага бугунги куни фойдали, самарали, қизиқарли ва қувноқ ўтишини тилаб қоламан.


Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага “Аёлларга яхши муомала қилинглар!” деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб ёзилган муҳр урилган.

- Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла.
- Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз - аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла.
- Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзахдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбаринг (саов)нинг васиятларини эсда тут!


Имам Али (А): Кто преувеличивает малые беды, на того Аллах нашлет большие

📚 Путь красноречия


❗️ХАЙРЛИ ТОНГ

🌥️ Ассалому алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Репост из: Ахлибайт-нажот кемаси
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошимизда соғ бўлинг оғожон!


Қуддусда, сизнинг орқангизда намоз ўқиш умиди билан.

Мавлюд муборак эй Фотима (са) нинг ўғли.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мавлюдинг муборак Оғожон!


Дўстингга қарз берсанг, ё пулни ё дўстингни йўқотасан, дейишарди. Бора-бора шунга амин бўлиб боряпмиз.

Иложи борича, қарз масаласида қаттиқўл бўлган маъқул экан. Агар имконингиз қодир бўлса, қийналиб қолган киишига қарз сифатида эмас, эҳсон сифатида беринг. Агар пулга ўзингизнинг ҳам эҳтиёжингиз бўлса, бермай қўя қолинг.

Аслида қарз бериш фазилатли иш. Бироқ, қарз олувчи тарафнинг айтилган муддатларга амал қилмаслиги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Бу билан қарз берманг, демоқчимасман. Ўзингиз ва қарз сўровчининг шароитига қаранг. Аввало ишончли одамга қарз беринг.


Кечириш ва унутиш:
• Аҳмоқ одам кечирмайди ҳам, унутмайди ҳам.
• Соддадил одам кечиради ва унутиб юборади.
• Ҳаким ва донишманд одам кечиради, аммо унутмайди.


#КунЗикри #Чоршанба

📿 «Я Хайю, Я Қайюм» 📿

✨ Маъноси: «Эй, Абадий Тирик,
Эй, Абадий Мавжуд»

📌 (энг ками) 100 маротаба бугун юқоридаги зикрни айтинг ИншоАллоҳ!

🏴 Каналимизни кузатишда давом этинг ва узоқлашманг 👇

🥀«@AhliBayt_Najotkemasi»🥀

🏴ДИНДОШЛАРИМИЗГА
УЛАШИНГ🏴

Показано 20 последних публикаций.