Adolat SDP | Xorazm viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Adolat SDP | Xorazm viloyati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги
#Хоразм_вилоят_Кенгаши

Хоразмда аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллиги оширилмоқда


Бугун 1 апрель куни “Адолат” СДП томонидан “Коррупцияга курашиш ойлиги”га старт берилгани муносабати билан хоразмлик адолатчилар ҳам изчиллик ва ҳамжиҳатликда  тарғибот-ташвиқот тадбирлар, давра суҳбатилар ўтказишни бошлади.

Хусусан, партиянинг Шовот туман Кенгаши томонидан  тумандаги “Гулистон” МФЙда “Аҳолини  коррупцияга қарши курашиш фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбати савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар асосида қизғин кечди.

Партия фаоллари  “Адолат” СДПнинг ушбу ташаббуси орқали коррупция иллатига қарши  курашишни бутун жамиятимиз миқёсида кучайтиришни мақсад қилиб олгани тўғрисида     атрофлича маълумотлар бердилар.

Бу каби давра суҳбатилар Урганч шаҳар “Тоза боғ” , “Жалолиддин Мангуберди” маҳалларида, Хива туман “Н.Кубро”, “Галдимиён”, Қўшкўпир туманидаги “Ифтихор” ва “Адолат” маҳалларида  ва бошқа  маҳаллаларда фаоллик билан ташкил этилди.

Воҳада  партия ташаббуси билан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”  мавзусига доир савол-жавоблар,фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари  қизғин тус олмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube




Депутат сайловчилари ҳолидан хабар олди
Халқ депутатлари Содиқжон Содиқовни тез-тез сайловчилари орасида кўриш мумкин. Сайловчиларни кўпдан ўйлантириб, қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти депутатнинг аралашуви билан ижобий ҳал этилмоқда. Баъзилари депутатлик сўровлари орқали бартараф этишга киришилган.
Депутатнинг бу галги хизмат сафари Ҳайит айёми муносабати билан Хонқа туманидаги “Ширинлар” маҳалласида яшовчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, касалманд аъзолари бор хонадонларда бўлиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам беришга қаратилди.
Суҳбатош кекса нуронийлар депутат томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан, Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва қаратилаётган ва эътибордан, инсон қадри улуғланган юртда яшаётанликларидан шукроналар келтиришди.
Бир сўз билан айтганда, депутатларимизнинг бу каби саховат амаллари ижтимоий ҳимоя ва меҳрга мухтож ҳамюртларимизнинг ҳаётга бўлган завқини оширишга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.




Репост из: Азиз




Хоразмда аҳолини коррупцияга қарши курашиш фаоллигини ошириш қизғин паллага кирди
Бугун 1 апрел куни “Адолат” СДП томонидан “Коррупцияга курашиш ойлиги”га старт берилгани муносабати билан хоразмлик адолатчилар ҳам изчиллик ва ҳамжиҳатликда тарғибот-ташвиқот тадбирлар, давра суҳбатилар ўтказишни жаддаллаштиришди.
Хусусан, партиянинг Шовот туман Кенгаши томонидан тумандаги “Гулистон” МФЙда “Аҳолини коррупцияга қарши курашиш фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбати савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар асосида қизғин кечди.
Тадбирда маҳалла еттилиги вакиллари, маҳалла ва партия фаоллари иштирок этишди.
Партия фаоллари “Адолат” СДП ушбу ташаббуси орқали коррупция иллатига қарши курашишни бутун жамиятимиз миқёсида кучайтиришни мақсад қилиб олгани тўғрисида атрофлича маълумотлар бердилар.
Бу каби давра суҳбатилар Урганч шаҳар “Тоза боғ” , “Жалоладдин Мангуберди” маҳалларида, Хива туман “Н.Кубро”, “Галдимиён”, Қўшкўпир туманидаги “Ифтиҳор” ва “Адолат” маҳалларида ва бошқа маҳаллаларда фаоллик билан ташкил этилди.
Воҳада партия ташаббуси билан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” мавзусига доир савол-жавоблар,фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари қизғин тус олмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.












Миллий қадриятларимиз эътироф этилди
Шовот туманидаги “Ал Хоразмий номидаги Халқаро физика – математика мактаб – интернат” да “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши ҳамда туман Оила ва хотин- қизлар бўлими билан ҳамкорликда туманда фаолият олиб бораётган маҳаллалар орасида “Аёл- қадриятлар давомчиси” мавзусида маъросим ва урф – одатлар тақдимотига бағишланган кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловга партия фаоллари, депутатлари, МФЙдан фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
Танлов учта шартдан иборат бўлиб, ҳар бир соҳадан фаол, исқтидорли аёллар беллашдилар. Жамоалар томонидан аёл қадри, миллий маросим, урф-одатларимиз турли ижодий йўналишлар орқали кенг ёритиб берилди.
Танлов шартларини бажарилишини ҳакамлар ҳайъати аъзолари адолатли баҳолаб боришди.
Феруза Юсупова, ҳакамлар ҳайъати раиси, “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши депутати:
– Беллашувда ғолиб жамоаларни аниқлаш жуда қийин кечди. Бир-биридан зукко, бир-биридан чаққон иштирокчилар хотин-қизларимизни жамиятдаги тутган ўрни, уларга берган таърифи, миллий қадрятларимизга бўлган ҳурмати тўғрисидаги саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқларидан Ўзбекистонимизнинг келажаги порлоқ эканига яна бир бор амин бўлдик.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, ғолиблар эълон қилиниб, иштирокчилар ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.










Депутат А.Сагиров кўмаги билан беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди
Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникада Халқ депутатлари “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши депутати Анвар Сагировнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи сайловчилари билан учрашуви ташкил этилди.
Учрашув давомида депутат баён этилган мурожаатлар билан яқиндан танишди, мурожаатларнинг айримлари жойнинг ўзида ҳал этилди, айримлари депутатлик сўровлари орқали ижроси таъминланадиган бўлди.
Хусусан, 1956 йилда туғилган Шерзод Хусаинов кўп йиллардан буён юрак-қон томири касаллиги билан азият чекиб келаётгани, доваланиш учун моддий қийинчиликлар бўлаётгани, шифокорларнинг қўйган ташхисига кўра жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлиги, бунинг учун эса катта миқдордаги пул маблағи кераклиги тўғрисида гапирди. Депутат А.Сагиров беморнинг ташхис хулосалари билан яқиндан танишди ва жойнинг ўзида беморга ҳомийлар ёрдами билан 15 млн миқдордаги пул маблағини ўтказиб берди. Беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилди.
Шунингдек, боқувчисини йўқотган, уч фарзанднинг онаси Садоқат Эшниязованинг, бир нафар боласи саратон касаллиги билан оғринаётгани ҳамда 19 яшар фарзандининг тадбиркорлик қилиши учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, А.Баходирхон кўчаси 216 уйнинг 2-қаватидаги 22 хонадонда яшовчи Хударган Жуманиёзовнинг тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик қилиш учун 1-қаватдаги хонадонни айрим деворларини олиб ташлаётгани тўғрисидаги баёни ҳам эътиборга олинди.
Маҳалла аҳолисининг кўп қаватли уйлар олдидаги дов-дарахтлар, гуллар сувсизликдан қуриб бораётган тўғрисидаги ва бошқа мурожаатларнинг барчаси депутатнинг диққат марказидан жой олди ва ўрганиш ва муаммоларни бартараф этиш ишларини бошлаб юборди.
Муаммолар ортида инсон тақдири мужассам эканини чуқур англаб етган депутатларимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦🟦

⚖️ Бугун, 1 апрель Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” бошланди.

Ойлик доирасидаги самарали чора-тадбирлар ва амалий лойиҳалар ҳақида юқоридаги лавҳада батафсил танишинг👆


🟢Жараёнларда фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар!

Қадрли партиядошлар!

Бугун, 1 апрель партиямиз томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилди.

Ушбу долзарб ташаббус билан биз, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси коррупция иллатига қарши курашни бутун жамиятимиз миқёсида янада кучайтиришни мақсад қилдик.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида коррупцияни бутунлай бартараф этиш йўлида бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

"Адолат"  СДП Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказдик. Йиғилишда партиямиз олдида турган устувор вазифалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”ни амалга ошириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ойлик доирасида "Адолат" СДП ва  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биргаликда бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширади.

Жумладан:

— Партия Марказий аппарати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаоллари учун “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курслари;

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотларда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари;

Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида чора-тадбирлар;

Олий таълим муассасалари, техникум, коллежлар ва лицейларида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби” мавзусида учрашувлар;

Соғлиқни сақлаш муассасаларида “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз!” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсад қилинган.


Азиз ҳамюртлар!

Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган. Шубҳасиз, коррупция — ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига ғов бўлувчи жирканч иллатдир. Шундай экан, унга қарши муросасиз кураш олиб боришимиз шарт ва даркор. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз.

"Адолат" СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Биргаликда коррупция иллатига чек қўяйлик!

Адолатли ва фаровон жамият барпо этиш йўлида бирлашайлик!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Показано 20 последних публикаций.