Psixologiya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7
Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Луиза Хей - Мен буни қила оламан. .pdf
2.8Мб
#Мутолаа

📚 Луиза Хей - "Мен буни қила оламан!".
Стресслардан чиқиб ёрқин ҳаётга элтувчи китоб

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Мотивация

ЎЗГАРИШЛАР!!

❗️Ўзгартиринг!
Бу жуда осон. Бунинг учун хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя. Ҳаётингизни бошқа томонга ўзгартириш - Сизни бутунлай бошқа бир инсонга айлантиради!

⭕️ Ўз қобиғингиздан чиқинг, ўзингиз ўйлаб топган "Қоидалар" ни ва ўзингиз қуриб олган "Чегаралар" ни бузинг. Ҳаёт Сиз ўйлаганчалик мураккаб эмас...

⭕️ Ўзингизни ва нуқтаи назарингизни ўзгартириш орқали тасаввур қилмаган натижаларни қўлга киритасиз!
👉 Шунчаки қадам ташланг...
👉 Шунчаки хоҳланг...
👉 Шунчаки ишонинг...

"Бугун сизни буюк ишлар кутмоқда", олға АЗИЗЛАРИМ!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Мотивация

ЎЗГАРИШЛАР!!

❗️Ўзгартиринг!
Бу жуда осон. Бунинг учун хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя. Ҳаётингизни бошқа томонга ўзгартириш - Сизни бутунлай бошқа бир инсонга айлантиради!

⭕️ Ўз қобиғингиздан чиқинг, ўзингиз ўйлаб топган "Қоидалар" ни ва ўзингиз қуриб олган "Чегаралар" ни бузинг. Ҳаёт Сиз ўйлаганчалик мураккаб эмас...

⭕️ Ўзингизни ва нуқтаи назарингизни ўзгартириш орқали тасаввур қилмаган натижаларни қўлга киритасиз!
👉 Шунчаки қадам ташланг...
👉 Шунчаки хоҳланг...
👉 Шунчаки ишонинг...

"Бугун сизни буюк ишлар кутмоқда", олға АЗИЗЛАРИМ!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Шукрона

Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.

Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "  Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.

Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...

Хафа бўлманг! Сиқилманг!

Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.

Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.

Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...

"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.    

Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?

Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият мўъминлик белгисидир.


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

783 0 13 1 16

Қачон аёл ўз Жозибасини йўқотади?

ҚAЧОНКИ.
✔️ Кучли булишни бошласа.🧐😢
✔️Барча муаммоларини ёлģиз узи ҳал қилишга одатланса ва узини хақ деб билса.😳
✔️Оилани таминлаш, рузģор учун ишлаш, фақат уни зиммасида эканлигини тан олса🤷‍♀🤷‍♀.
✔️ Севимли машģулат ва хоббиси була туриб, бошқа оиласига фойда келтирадиган иши билан машģул булша.😞😞
✔️ Қаттиқ ва хақоратли сòзларни талаффуз қилганда ва гапирганда.🙈☝️
✔️Кòп асабийлашганда булар булмас нарсаларга этибор қаратиб, керак булмаган ишларга кушилиб кетганда.☝️
✔️Эркак кишидан илтимос қилиб ёрдам сòрашни билмаганда.😌🤫
✔️ Òзининг биологик чиройига ахамият бермай қуйганда ва унитганда.🥺🥺
✔️ Ҳамма ишни узин уддалай оламан деб узига суз берганда.
✔️Эрини хар доим, узидан паст курганда.😯😯😯😯

Aёллик ЖОЗИБAСИ , биз Aёлларни, хар доим, юзимизда Қалбимиза òз аксини курсатиб турсин.
Ушбу одатларни озимиздан узоқ қилсак аёллик эликаири 🧠 ни иаҳлаб чиқаради ва жозиба таралиб туради сиздан 🤗🤗

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Эътибор қозонишни истайсизми?

✍️ Aгар чиндан ҳам жуфтим менга ўта эътиборсиз, деб вазиятни ўзгартиришни истасангиз, úзгаришни ўзингиздан бошланг!

✍️Сиз жуфтингиз учун аҳамиятли бўлсангизгина, у сизга эътибор беради.

✍️Бунинг учун «эътибор бер» деб жуфтингиздан эътибор кутиб ўтирмай, ўз устингизда ишланг.

Эшитишларини истаяпсизми, гапиринг!

✍️Фақат қандай гапиришни билинг. Қизиқ суҳбатдош бўлиш ҳам бир санъат.

✍️Бунинг учун мунтазам маънавий ўсишда бўлишингиз керак. Китоб ўқинг, онг кенгайтирувчи филм кўринг, úз устингизда ишлашда тúхтаманг. Хар тарафлама ривожланинг.
Хуллас, úзингизга эътибор кутишдан бошқа машғулотлар топинг.

✍️Сиз қизиқ бўлинг, нега эътибор бермас экан? Ширинсухан бúлинг, янги янги билимларга эга бúлинг.
Aммо гийбатга, якин атрофдагиларни мухокама килишга úтиб кетманг, назардан коласиз унутманг...

Úсиб ривожланган сарингиз,
калбан кенгайган сарингиз, албатта эътибор козонасиз!
Aёллик жозибаси, мафтункорлик, самимийлик, сизни севимли аёлга айлантиради!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


​​#Оила психологияси

Мустаҳкам ришта сирлари

Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда ахил бўлган бу оилага одамлар хавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил хеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо хикоя қиладилар:
- Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
- “Бир”, деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
- “Икки”, деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
- “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим:
- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
- “БИР”, деди.
- ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда хеч низо чиқмади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Психологик_тест

🛻 Машиналар рангги феъл-атвордан дарак беради:

Киши руҳиятини ўрганишнинг турли-туман усуллари бор. Олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларга кўра феъл-атворнинг қандайлигини машинангизнинг рангига қараб ҳам бемалол айтиш мумкин. Агар машинангиз бўлмаса, сизга қанақа рангдаги машиналар ёқишини билиш кифоя. Демак, қуйида бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

🚓 Қора рангдаги: машиналарни ёқтирувчи кишилар учун жамиятдаги нуфуз биринчи даражада туради. Улар соф виждонли ва қатъиятли кишилардир. Уларнинг таниш-билишлари кўпчиликни, яқин дўстлари эса озчиликни ташкил қилади. Кундалик ҳаётда бундай кишилар ташкилотчи, уйда ва ишда тозалик, тартибни яхши кўрадилар.

🚙 Кўк рангдаги: автомобилни маъқул кўрувчилар жуда самимий инсонлар бўлиб, ҳамма билан тез тил топишиб кетади. Бироқ уларнинг тасаввурлари саёз, бирон янги фикр, ғояни ўйлаб чиқиш уларга хос эмас. Бундай кишиларни ўзгаларнинг фикрлари жуда қизиқтиради ва кўпинча ўзларини бошқалардан устун қўядилар.

🚛 Яшил рангдаги: автомобиль эгалари тажрибали, бир сўзли ва узоқни кўзлаб иш юритувчи кишилардир. Улар оиласини ишидан устун қўядилар. Рақобатни ёқтирмайдиган яшил рангли автомобил эгаларининг дўстлари жуда кўп бўлади.

🚒 Қизил рангдаги: автомобиль соҳиблари ҳамиша юқорига интилиб яшайдилар. Улар самимий, ҳозиржавоб ва саҳий кишилардир. Уларнинг серғайратлилиги кўпинча рақибларида ҳасад уйғотади. Бироқ бу уларнинг ҳар қандай шароитдан чиқиб кетишларига халал бермайди.

🚐 Кулранг: машинани маъқул кўрувчилар ҳар томонлама етук, ҳақиқатгўй кишилар ҳисобланиб, ҳар доим ўзларини кимдандир қарздор деб ҳис қилиб юришади. Улар бирон фирибгарликка дуч келиб қолишса, ҳақиқатни юзага чиқармагунча курашади.

🚗 Қирмиз рангли: машинани ёқтирувчилар жуда романтик инсонлардир. Улар тез севиб қолувчи, нафосатли ва ёқимтой кишилар, лекин тажриба борасида бироз нўноқроқ. Шунинг учун касб танлаш ва фаолият юритишда бироз қийналадилар. Гоҳида оилавий ҳаётда ҳам тўсиқларга дуч келишади.

🚔 Оқ рангли: машина соҳиблари ҳам жамиятда юқори нуфузни эгаллашга интиладилар. Бундай кишилар ростгўй, жавобгарликни ҳис қилувчи ва бироз совуққон кишилардир. Оқ рангли машина эгалари келажакни кўра оладилар ва омадсизликлар уларни эсанкиратиб қўймайди. Бундай кишиларнинг оиласи мустаҳкам бўлади.

🚓Кумушранг: автомобилни ёқтирувчилар жамиятдаги ўрнини тўғри баҳолайдилар, бироқ мақтову олқишларни жуда хуш кўришади. Шу билан бирга улар ўз хатти-ҳаракатларини қатъийлик билан назорат қилиб туришади. Улар ҳеч қачон ҳис- ҳаяжонга берилиб, ўзларини йўқотиб қўйишмайди.

🚕 Сариқ рангдаги: машинага эга бўлишни истовчиларнинг бир қарорга келиши қийин кечади. Улар ҳаёти давомида ўз қобилиятларини йўқота боришлари мумкин. Баъзан кучи ва имкониятларига нотўғри баҳо бериб, қийин вазиятга тушиб қолишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Одатда, меҳрибон, самимий ва очиқкўнгил бўлиши билан бирга, оғир дамларда уларнинг ёрдамига бемалол ишониш мумкин.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Репост из: Etika estetika
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@etiketning_oltin_qoidalari


#Тафаккур

Бир марта мияга келган ўй катта кучга эга эмас, лекин кўп марта такрорлаш орқали уни жамлаш ва йўналтириш кучини кўпайтириш мумкин.

Фикр қанчалик кўп такрорланса, шунчалик кўп куч олади ва рўёбга чиқиш эҳтимоли шунчалик ортади.
Заиф ва тарқоқ фикрлар - заиф ва тарқоқ куч деганидир.

Кучли ва жамланган ўй - фикрлар - кучли ва яхлит куч дегани.

Буни тушуниш учун кўз олдингизга куёш нури тушиб турган катталаштирувчи ойнани (заррабин - лупа) келтиринг.

Уни бир ёқдан бошқа ёққа ҳаракатлантирсангиз, қуёш нурлари энергияси тарқалиб кетади ва юзага чиқмайди.

Бироқ заррабинни муайян баландликда маҳкамлаб қўйсангиз, ўша қуёш нурларини жамлайсиз ва аввалги тарқоқ нурлар энди яхлит кучга айланиб, олов ҳосил қила олади.

Ўй - фикрларимиз ҳам шундай. Ақл қудратини ўрганганингиз сари фикрларингизни ривожлантиришни ва жамлашни ўрганасиз бу билан уларнинг салоҳиятини ошира борасиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тавсия

💸Пулни қандай тақсимлаш керак?

Пулни бошқариш илми бу - илмларнинг энг муҳимларидан биридир. Пул илми ҳақида гапирганда, "6 Кувшин" усули энг қулай ва соддаларидан бири ҳисобланади. Ушбу усулга кўра сиз ўз даромадларингизни қуйидаги тартибда тақсимлайсиз:

1. 55% - зарурий эҳтиёжлар учун, яъни рўзғор харажатларига.

2. 10% - қимматбаҳо ҳаражатлар. Ушбу пулни сиз узоқ вақт ишлатиладиган маҳсулотлар, масалан автомобил харид қилиш учун йиғишингиз мумкин.

3. 10% - таълимга. Ушбу пулни энг аввало ўзингизга сарфланг. Китоб олиб ўқинг ёки семинар ва тренингларда қатнашинг.

4. 10% - инвестиция. Бу суммани сиз иккинчи ёки учинчи даромад манбаларини яратиш учун инвестиция қилинг.

5. 10% - жамғарма. Бу пулни сиз "қора кун"га олиб қўйинг. Инсон қанчалик оптимист бўлмасин, эртанги кун қанақа бўлишини билиб ололмайди. Шу сабабли маблағингизнинг маълум қисмини "қора кун"га асраб қўйганингиз маъқул.

6. 5% - хайру эҳсон. Ушбу кувшинга ажратган пулингизни сиз хайру эҳсонга, ёки қариндошлар ва оила аъзоларингизга ҳадялар харид қилишга сарфлашингиз мумкин.

Ишонинг, даромадларингизни ушбу услубга кўра тақсимлаш ва қоидага қатъий риоя қилиш сизни ҲҲ яқин бир неча йил ичида молиявий мустақил бўлишингизни таъминлаб беради!

® Абдулборий Қодиров

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Бола тарбияси муҳим ва ўзи катта эътибор талаб қиладиган жараён. Қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам бериши мумкин:

1. Севги ва қўллаб-қувватлаш: Болаларингизга кўп севги ва эҳтиёжни кўрсатинг. Улар ўзларини хавфсиз ва севги билан тўла ҳис қилишлари керак.
2. Меъёр ва интизом: Болаларга аниқ чегаралар ва қоидаларнинг нима эканлигини тушунтиринг. Бу уларга интизомни ўрганишга ва мустақил равишда қарор қабул қилишга ёрдам беради.
3. Эшитиш ва тушуниш: Болаларингизни диққат билан тингланг ва уларнинг ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг. Бу уларга ўз ҳис-туйғуларини ифода этишга ва ўзини ифода этишда ёрдам беради.
4. Мисол кўрсатинг: Болалар кўпинча ота-оналарининг хатти-ҳаракатларини такрорлайди. Ўзингиз намуна бўлинг, шунда улар яхши қобилиятлар ва қадриятларни ўзлаштирадилар.
5. Тарбиявий ўйинлар ва фаолиятлар: Болаларингиз билан бирга таълимий ва тарбиявий ўйинлар ўйнанг. Бу улар учун қизиқарли ва фойдали бўлади.
6. Очиқ мулоқот: Ҳар доим очиқ ва ҳалол мулоқот қилинг. Болалар ўз саволларига жавоб олишга ва муаммоларини эркин муҳокама қилишга интилади.
7. Соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик: Соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний фаоллик бола ривожланишида катта аҳамиятга эга.

Бу тавсиялар болангизни тўғри йўналишда тарбиялашда сизга ёрдам беради. Агар сизда бошқа саволлар ёки бирор мавзу ҳақида кўпроқ маълумот олиш истаги бўлса, айтинг!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тавсия

💸Пулни қандай тақсимлаш керак?

Пулни бошқариш илми бу - илмларнинг энг муҳимларидан биридир. Пул илми ҳақида гапирганда, "6 Кувшин" усули энг қулай ва соддаларидан бири ҳисобланади. Ушбу усулга кўра сиз ўз даромадларингизни қуйидаги тартибда тақсимлайсиз:

1. 55% - зарурий эҳтиёжлар учун, яъни рўзғор харажатларига.

2. 10% - қимматбаҳо ҳаражатлар. Ушбу пулни сиз узоқ вақт ишлатиладиган маҳсулотлар, масалан автомобил харид қилиш учун йиғишингиз мумкин.

3. 10% - таълимга. Ушбу пулни энг аввало ўзингизга сарфланг. Китоб олиб ўқинг ёки семинар ва тренингларда қатнашинг.

4. 10% - инвестиция. Бу суммани сиз иккинчи ёки учинчи даромад манбаларини яратиш учун инвестиция қилинг.

5. 10% - жамғарма. Бу пулни сиз "қора кун"га олиб қўйинг. Инсон қанчалик оптимист бўлмасин, эртанги кун қанақа бўлишини билиб ололмайди. Шу сабабли маблағингизнинг маълум қисмини "қора кун"га асраб қўйганингиз маъқул.

6. 5% - хайру эҳсон. Ушбу кувшинга ажратган пулингизни сиз хайру эҳсонга, ёки қариндошлар ва оила аъзоларингизга ҳадялар харид қилишга сарфлашингиз мумкин.

Ишонинг, даромадларингизни ушбу услубга кўра тақсимлаш ва қоидага қатъий риоя қилиш сизни ҲҲ яқин бир неча йил ичида молиявий мустақил бўлишингизни таъминлаб беради!

® Абдулборий Қодиров

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тавсия

​​Миннатдорчилик - бу бойлик. Шикоят ва нолиш эса - бу қашшоқликдир.

Бу олтин қоида!!! У ҳаётнинг барча жабҳаларига тегишли: соғлиқ, иш, муносабатлардан бошлаб токи пулгача.

Сиз ўзингизда бор пулга қанчалик миннатдорчилик билдирсангиз (улар унчалик кўп бўлмаса ҳам), шунчалик бой бўласиз.

Ва аксинча, пулнинг камлиги ҳақидаги шикоят ва нолишлар сизни қашшоқ қилади.

Ронда Берн.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Ривож

Сиздан ёрдам сўрамаган одамга ёрдам беришга уринманг.
Ёрдам сўрамаган одамга ёрдам бериб, сиз бошқани тақдир жараёнларини юклаб оласиз ва яшаб ўтасиз.
Агар сиз бахтсиз яшашни давом эттираётган ва харакат қилишни истамаётган одамга ёрдам беришга уринсангиз тез орада у сизни хам ортидан тортиб кетади.
Ҳар бир одамни бу ҳаётда қиладиган миссияси яъни руҳини режаси бор.
Буни топиш учун ҳаётий вазиятларингизга кўпроқ, чуқурроқ қараб кўриш керак.
Биз бу тақдир жараёнларини ҳурматда, аралашмасдан, қабул қилишимиз керак.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Тавсия

● Бемаъни ишдан кетинг!
● Эски нарсаларни ташқарига ташланг.
● Чуқур нафас олинг.
● Ҳеч ким сиз учун қарор қабул қилмасин.
● Нолийдиганлар ва мияни қотирадиганларни даф қилинг.
● Озиқ-овқат, мусиқа, янги нарсаларни татиб кўринг.
● Қўрқманг.
● Фақатгина ичингизда эмас, балки ҳамма жойда куйланг.
● Дўстларингиз билан тез-тез суҳбатлашинг.
● Севги учун курашинг, "камситилманг", балки ҳурмат билан муносабатлар учун жанг қилинг.
● Ва ниҳоят жавоб қайтаринг.
● Базан ҳеч қандай сабабсиз ҳандон отиб кулинг.
● Ўзингиз учун ёрдамчи ва суячиқ бўлинг.
● ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


БУЛАРНИ МЕНГА ҲАЁТ ЎРГАТДИ

🔹 Кенглик ва хотиржамликни ўргандим. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса кўрингани каби муҳим эмас.

🔹 Кайфиятим бўлмаса, хомуш ва тушкун бўлсам бунинг учун ҳеч кимнинг айби йўқлигини ўйлаб, табассум қилиш кераклигини ўргандим.

🔹 Жасурликни, ҳатто журъат тополмасам жасоратлидек ҳаракат қилишни ўргандим. Булар орасидаги фарқни ҳеч кимсага сездирмаслик ўз қўлимда.

🔹 Норозилигим фақат ўн беш дақиқа давом этишини, ундан кейин албатта нималарнидир билишим керак бўлишини ўргандим.

🔹 Жавобини билмаганим ва амин бўлмаганим масалаларда “Билмайман” дейишнинг ниҳоятда фойдали эканини ўргандим.

🔹 Оғзим ёпиқлигида хатоларим кўпаймаслигини ўргандим!

🔹 Муваффақият лифт эмаслигини, уни қўлга киритиш учун кўтарилишни ўргандим.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#Мулоҳаза

СЕВГИ – НИМА У?

Бир гуруҳ тадқиқотчилар 4 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларга «Севги нима?» деган савол беришди. Болалар берган жавоблар шу қадар маъноли эдики, тасаввур ҳам қилолмайсиз...

«Бувимнинг оёғи оғриб қолганида бобом ўзининг қўли оғриса-да, унинг оёқларини уқалаб қўяди. Ана шу севги». Арсен, 6 ёш.

«Севги – қорнинг жуда оч бўлса ҳам ўзингнинг овқатингни бошқа бировга бериш ва бунинг эвазига ҳеч нарса сўрамаслик». Шоира, 6 ёш.

«Севги – ойим тонг саҳарда уйғониб, дадамга қаҳва тайёрлаши ва мазали чиққанига ишонч ҳосил қилиш учун бир хўплам ичиб кўришидир». Сардор, 7 ёш.

«Севги – кун бўйи ёлғиз қолдирган бўлсанг ҳам, уйга келишинг билан жажжи кучукчанг сен томонга югуриб келиши, қўйнингга чиқиб олишидир». Марат, 4 ёш.

«Агар севмасанг, сени севаман демаслигинг керак. Аммо кимнидир севсанг, буни унга ҳар доим айтиш керак. Одамлар эса айтишни унутиб қўйишади». Дима, 8 ёш.

Ушбу тадқиқотдан мақсад – энг меҳрибон болани аниқлаш эди. Сўровномада тўрт ёшли болакай ғолиб бўлди. Унинг кекса қўшниси аёлидан айрилиб қолган эди. Кекса қўшниси йиғлаётганини кўриб, бола уникига борди ва эркакнинг тиззасига ўтириб олди. Кейинроқ онаси боладан қўшнига нима дединг, деб сўраганида, бола шундай жавоб берди: «Ҳеч нарса демадим. Шунчаки, унга йиғлаб олишига кўмаклашдим».

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Репост из: REKLAMA
@PSIXOLOGIYA_369 🔂 каналида реклама жойлаштириш шартлари:

✅Битта реклама пости — 100 минг сўм.

✅Реклама 18:00 дан 21:00 гача — 3 соат;
      Қолган вақтларда — 5 соат топда туради, яъни шу вақт давомида каналга бошқа хабар жойланмайди.

✅ Реклама пости 24 соат давомида лентада қолади, яъни ўчириб юборилмайди.

✅Реклама жойлаштириш вақтини сиз танлайсиз.


✅ Тўлов пул ўтказиш орқали амалга оширилади.



✅Реклама эффект бериши каналингиз, курсингиз, маҳсулотингизнинг ҳам сифатига боғлиқ.

Таклифларимиз маъқул бўлса, боғланиш учун:
🚀 @Psixologiya369_bot 👩‍💻


Кувониб яшашни бошланг!
Бу жуда осон!
1. Нолишни тухтатинг.
2. Каддингизни ростланг.
3. Табассум килинг.
4. Овозингизни чикариб " Яшаш яхши" деб айтинг.

Бошкаларни кувонтиришни эмас, айнан узингиз кувонишни бошланг.
Хозирок бажариб куринг!



😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

Показано 20 последних публикаций.