🌿🌼МЕНИНГ СИНГЛИМ 🌼🌱
Яноғида бинафшалар очилади,
Ифоридан райҳон ҳиди сочилади,
Эсга олиб , кўзимда ёш томчилади,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
Бир оҳ десам , ҳатто жонин фидо этар,
Илтижоси яратганга бориб етар,
Кулишлари волидамга ўхшаб кетар,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
Куйуниб зор боқар йўғу , камимизга,
Қуёшдек тенг меҳр берар ҳаммамизга,
Киприклари ўхшаб кетар аммамизга,
Сингилларнинг энг сараси , менинг синглим.
Юрагини босмасин ҳеч алам , дейман,
Сен дунёда энг чиройли санам дейман,
Жонимизни ўйлар кичик онам дейман,
Сингилларнинг энг сараси , менинг синглим.
Яратганим омон сақла сирдошимни,
Майли унга олиб бергин бардошимни,
Илтимосим оқизмагин кўз ёшини,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
У жилмайса яшнайди бу ярим кўнглим,
Сингилларнинг энг гўзали менинг синглим.
🌹Сиз учун фойдали канал:
https://t.me/+XXljC3g5-GwyZTEy❤️
АЁЛЛАР САХИФАСИ 👇
https://t.me/+T8NjDU-j9ktjMDYy
https://t.me/+T8NjDU-j9ktjMDYy
🌺 Ҳозироқ бизга қушилинг ҳамма аёллар шу каналда 😍❤️