Репост из: Xushnudbek.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўз ҳисобидан таътил олиш мажбурийми?
Кўпчилик корхоналар, айниқса давлат ташкилотлари карантин шароитида ходимларини ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборишган. Бунда аксарият ҳолларда ходимларнинг розилиги сўралмаган. Шунчаки «аризангизни ёзинг» дейишган, тамом. Ходимлар ҳам ёки раҳбарга қарши чиқишдан қўрққанидан, ёки андиша қилиб, ёки яна бошқа сабабларга кўра, индамай ёзиб беришган.
Аммо мажбуран ўз ҳисобидан таътил олган ходимлар оиласини қандай боқади?
Меҳнат кодексининг 150-моддасига кўра, ходимга ўз ҳисобидан мажбурий таътил бериш мумкин эмас, бунга фақат икки томон рози бўлиши шарт.
Агар корхоналар карантинда ишламаётган бўлса, унда ходимларга ойлик тўланадими? Ҳа, тўланади! МК 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Пандемия ёки карантин бўлгани учун бирорта ходимларнинг айби йўқ. Шундай экан, уларга мажбуран ўз ҳисобидан ариза ёздириш ҳам қонунга зид, ҳам ноинсофлик.
Мазкур видеода яна ҳам батафсилроқ тушунтирганман.
👉 @xushnudbek 👈