Фильтр публикаций


... — хавфли ишлаб чиқариш объектида иншоотларни ва (ёки) техник қурилмаларни вайрон бўлиши, назоратсиз портлаш ва (ёки) хавфли моддаларни чиқариш;
Опрос
  •   авария
  •   ёнғин
  •   ижтимоий хавф
  •   хавф
78 голосов


#дунё_сиёсат_жамият Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги конституциясига кўра Президентнинг ваколат муддати неча йил?
Опрос
  •   5 йил
  •   7 йил
  •   3 йил
  •   10 йил
137 голосов


#Аттестация_2025

60-савол: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари" қайси соҳаларга тадбиқ этилмайди?

Жавоб:
Ушбу Қоидалар:

ўрмон хўжалиги ҳудудларида;

кон қазилма ва шахта иншоотларида;

портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;

саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;

ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди.


Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари"

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

59-савол: Фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармалар (шахар ва туман бўлимлари) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи сифатида қандай вазифаларни амалга оширади?

Жавоб:
Шаҳарлар ва туманлар ҳудудий комиссияларининг асосий вазифалари:

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатларнинг зарари ва оқибатларини камайтириш тадбирларини амалга ошириш;

бошқарув органлари, кучлар ва воситаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлашда иштирок этиш;

олдини олиш тадбирларига, қутқарув тузилмаларини сақлаб туриш ва таъминлашга, фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ва жабрланганларга ёрдам беришга харажатларни қоплаш учун фойдаланиладиган молиявий ва моддий-техник ресурсларнинг захира фондларини ташкил этиш.

Шаҳарлар ва туманлар ҳудудий комиссиялари ва уларнинг аъзолари уларга юкланган вазифалар бажарилиши учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

58-савол: Қурилиш норма ва қоидалари асосида ёнғин ва портлашга хавфи бўйича Д-категорияга қандай корхона ва омборхоналар киради?

Жавоб:
Агар «А», «Б», «В» ва «Г» тоифаларига киритилган хоналар жойлашмаган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Д» тоифасига киритилади.

🏭 Д-категорияга кирувчи корхоналар:
✅ Металл ишлаб чиқариш заводи – темир, алюминий, пўлат буюмлар тайёрлаш
✅ Қурилиш материаллари заводи – бетон, керамика, сантехника буюмлари ишлаб чиқариш
✅ Электроника заводи – электр жиҳозлари ва техника воситалари ишлаб чиқариш
✅ Озиқ-овқат корхоналари – консерва, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш

📦 Д-категорияга кирувчи омборхоналар:
✅ Металл маҳсулотлари омбори – пўлат, алюминий, темир конструкциялар сақлаш
✅ Қурилиш материаллари омбори – цемент, бетон, гипс, керамик плиткалар сақлаш
✅ Озиқ-овқат омбори – консерва маҳсулотлари, сув ва ичимликлар сақлаш

Манба:
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

57-савол: Қурилиш норма ва қоидалари асосида ёнғин ва портлашга хавфи бўйича Г-категорияга қандай корхона ва омборхоналар киради?

Жавоб:
Агар бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита талаб бажарилган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Г» тоифасига киритилади:
бино ва/ёки иншоотлар «А», «Б» ва «В» тоифаларига киритилмаган бўлса;
агар «А», «Б», «В1», «В2», «В3» ва «Г» тоифага кирувчи хоналар майдони, бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% идан ортиқ бўлмаса.

🏭 Г-категорияга кирувчи корхоналар:
✅ Металлургия заводи – темир-пўлат эритиш ва ишлов бериш
✅ Семент заводи – бетон, гипс ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
✅ Асфальт заводи – битум ва асфальт аралашмалар тайёрлаш
✅ Қозонхона – иситиш учун ёқилғи ёқиладиган жойлар
✅ Озиқ-овқат заводи – шакар қайнатиш, мой эритиш жараёнлари
...

📦 Г-категорияга кирувчи омборхоналар:
✅ Металл омбори – темир-конструкциялар, қувурлар сақлаш
✅ Семент ва гипс омбори – қуруқ қурилиш материаллари сақлаш
✅ Асфальт ва битум омбори – йўл қурилиш материаллари сақлаш
✅ Ёнилғи омбори – кўмир, мазут, дизель ёқилғиси сақлаш
✅ Қозонхона ёнилғи омбори – иситиш учун ишлатиладиган ёқилғилар сақлаш

Манба:
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

56-савол: Қурилиш норма ва қоидалари асосида ёнғин ва портлашга хавфи бўйича В-категорияга қандай корхона ва омборхоналар киради?

Жавоб:
бино ва/ёки иншоотларлар «А» ва «Б» тоифаларига киритилмаган бўлса;

агар «А», «Б» ҳамда «В1», «В2» ва «В3» тоифага кирувчи хоналар майдони, барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% идан ортиқ бўлса (агар бинода «А» ва «Б» тоифали хоналар жойлашмаган бўлса, 10% идан ортиқ бўлса).
...
🏭 В-категорияга кирувчи корхоналар:
✅ Ёғочни қайта ишлаш заводи – тахта, фанера, мебель ишлаб чиқариш
✅ Қоғоз фабрикаси – қоғоз, картон маҳсулотлари тайёрлаш
✅ Тўқимачилик фабрикаси – мато, гилам ва чарм ишлаб чиқариш
✅ Бўёқ ва лак заводи – ёнувчан бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш
✅ Резина ва пластмасса заводи – пластик буюмлар ва резина маҳсулотлари ишлаб чиқариш

📦 В-категорияга кирувчи омборхоналар:
✅ Ёғоч омбори – тахта, фанера, мебель қисмлари сақлаш
✅ Қоғоз омбори – қоғоз, картон ва матбаа маҳсулотлари сақлаш
✅ Тўқимачилик омбори – гилам, мато ва кийим-кечак сақлаш
✅ Бўёқ ва лак омбори – ёнувчан бўёқлар ва лаклар сақлаш
✅ Шакар ва ун омбори – қуруқ озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш

Манба:
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»

Аттестация/Тоифа/Тестлар


— сутканинг махсус берилган рухсатномаларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кўчаларда ҳамда бошқа жамоат жойларида ёхуд турар жойдан ташқарида бўлишга тақиқ белгиланган вақти;
Опрос
  •   комендантлик соати
  •   фавқулодда ҳолат
  •   атроф муҳит мониторинги
  •   фавқулодда вазиятларни прогнозлаш
106 голосов


... — Ўзб Рес фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан ушбу Конст. Қонунда назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ... режими;
Опрос
  •   комендантлик соати
  •   фавқулодда ҳолат
  •   фавқулодда вазият
  •   потенциал хавфли объект
133 голосов


... - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ... олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, ... натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Опрос
  •   фавқулодда вазият
  •   фавқулодда вазият манбаи
  •   фавқулодда ҳолат
  •   хавфли вазият
193 голосов


#Аттестация_2025

55-савол: Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг асосий вазифалари нималардан иборат?

Жавоб:
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга (кейинги ўринларда фавқулодда вазият деб аталади) олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.12.2017 йилдаги 1027-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

54-савол: Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга оширишда қандай талабларга риоя қилиниши керак?

Жавоб:
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш;

дарё ўзанлари барқарорлигини ҳамда ирригация ва бошқа иншоотларга барқарор сув олишни таъминлаш;

туташ аҳоли пунктларини сув босишига йўл қўймаслик;

сув хўжалиги иншоотлари, кўприклар, ичимлик сув тармоқлари ва бошқа ижтимоий объектларнинг хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш;

дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашда лойиҳа кўрсаткичларига риоя этиш;

чиқиндиларни вақтинча сақлаш, техниканинг тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатиш жойларини жойлаштириш, шунингдек, фойдаланиладиган техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни дарёларнинг сувни қўриқлаш зоналаридан ташқарида амалга ошириш;

дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар якунига етказилгандан кейин дарёлар бўйини маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан, шунингдек ўзан тозалаш ишлари кўрсаткичларини назорат қилиш учун капитал баландлик жиҳозлари, участка чегаралари жойларидаги ажратиш белгиларидан тозалашни амалга ошириш;

дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланиш орқали амалга ошириш.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2017 йилдаги 1009-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

53-савол: Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби.

Жавоб:
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳар йилги, Комиссия томонидан тасдиқланадиган Йиғма манзилли дастур (кейинги ўринларда Йиғма манзилли дастур деб аталади) асосида амалга оширилади.

Дарёлар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ФВВ, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида шакллантирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2017 йилдаги 1009-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


... - жуда катта бузиш кучига эга бўлган қисқа муддатли тошқин, унинг таркибида кичик тоғ ва тоғолди дарёлари ҳавзаларида ҳамда кучли ёмғирлар ёки қорларнинг жадал эриши натижасида пайдо бўладиган минерал заррачалар ва тоғ жинслари парчалари мавжуд бўлади
Опрос
  •   Тошқин
  •   Сел
  •   Цунами
  •   Кучли ёмғир
281 голосов


#Аттестация_2025

52-савол: Қурилиш норма ва қоидалари асосида ёнғин ва портлашга хавфи бўйича Б-категорияга қандай корхона ва омборхоналар киради?

Жавоб:
Б (портлаб-ёниш хавфи) - Ёнувчан чанг, толалар ва чақнаш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар (ЁС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади.

Б-категорияга кирувчи объектлар мисоллари:

Дизель ёқилғиси, керосин, суюқ мойлар ишлатиладиган ёки сақланадиган омборлар.

Ёғоч ва унинг маҳсулотлари билан ишловчи цехлар.

Ёнувчан суюқликлардан фойдаланиладиган технологиялар (масалан, бўяш, лаклаш ишлари).

Қуруқ ёнувчан моддалар (каучук, резина, пластмасса) ишлатиладиган ишлаб чиқариш корхоналари.

Манба:
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

51-савол: Қурилиш норма ва қоидалари асосида ёнғин ва портлашга хавфи бўйича А-категорияга кандай корхона ва омборхоналар киради?

Жавоб:
А (портлаб-ёниш юқори хавфи) - Ёнувчи газлар (ЁГ) ва чақнаш ҳарорати 28°С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар (ЕАС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади.

Сув ва ҳаводаги кислород билан ёки ўзаро таъсир қилиб ёниши ва портлаши натижасида ортиқча босим 5 kPа дан юқори бўладиган материал ва моддалар ишлатиладиган хоналар.

Мисол сифатида:
Ёқилувчан газлар (метан, пропан, бутан) ишлатиладиган ёки сақланадиган ишлаб чиқариш объектлари.

Бензин, ацетон, спиртлар каби енгил алангаланувчан суюқликлар сақланадиган омборлар.

Органик эритиш моддалари ва нефт маҳсулотлари билан ишловчи корхоналар.

Манба:
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

50-савол: Кемалар, шу жумладан кичик хажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида назорат қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб:
кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинишини текшириш қуйидаги турларга бўлинади:

- комплекс текширув;
- қисқа муддатли текширув;
- назорат тартибидаги текширув.

Давлат назоратининг вазифалари:
Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш.

Давлат назорати шакллари:
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш:
Далолатнома, маълумотнома.

Натижаларни амалга ошириш:
Тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, судга мурожаат этиш ва б.қ.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

49-савол: Корхона ҳудудида бино ва иншоотларга ўт ўчириш техникалари кириб келиши учун қандай қоидаларга риоя этилган бўлиши керак?

Жавоб:
Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўлларни, тор кўчаларни ва ўтиш жойларини тўсиб ва ёпиб қўйиш тақиқланади;

Йўллар ва тор кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак;

Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бошқа сабаблар ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига дарҳол хабар берилиши ҳамда ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши ёки йўлнинг таъмирланаётган қисмидан ўтиш имкони яратилиши керак;

Ёнғинга қарши сув манбаларини, ташқи ёнғин нарвонларини, бино ва иншоотларга кириш жойларини тезда топиш учун ташкилотлар ҳудуди етарли даражада ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган бўлиши лозим;
...

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020 йилдаги 649-сон Қарори билан тасдиқланган "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари".

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

48-савол: Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра омборларда сақланадиган маҳсулотларни назорат қилиш учун қандай талабларга амал қилиш керак?

Жавоб:

Ёнувчи моддалар агрегат ҳолатидан қатъи назар оксидловчи моддалардан алоҳида сақланиши керак.

Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ва газсимон ёнувчи материаллар, ҳавода ўз-ўзидан алангаланадиган, сув ва бир-бири билан таъсирлашадиган моддалар ҳамда органик ва ноорганик пероксидлар алоҳида омборларда, секциялар ва бўлинмаларда сақланиши керак.

Қурум, графит, майдаланган ва кукунсимон полимерлар алоҳида қуруқ хоналарда ёки атмосфера ёғинлари ва ер ости сувларидан ҳимояланган хоналарнинг бўлимларида сақланиши лозим.

Омборлар рампаларида, платформаларда ва пандусларда юкларни, идишларни ва юклаш механизмларини сақлашга йўл қўйилмайди.

Товар-моддий бойликларни (ёнувчи қадоқларда ёнувчи ва ёнмайдиган маҳсулотларни) очиқ майдонда сақлашда битта секция (штабел) майдони 300 m² дан ошмаслиги керак. Секциялар (штабеллар) орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар 6 m дан кам бўлмаслиги керак.

Аэрозоль пакетларини оксидловчи ёнадиган суюқликлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан битта хонада сақлашга йўл қўйилмайди.
Аэрозоль пакетларини фақат ёпиқ идишларда ва ёпиладиган контейнерларда, контейнерларга қуёш нури таъсир этмайдиган алоҳида ҳолларда бостирма остида ёки очиқ майдонларда сақлашга рухсат берилади.

Аэрозоль пакетларини ёрдамчи хоналарда сақлашда хоналарнинг майдони 20 m² дан ошмаслиги керак.

Майдони 1000 m² ва ундан ортиқ секциялар ҳамда секцияларга ажратилмаган омборларда штабелларнинг кенглиги ва узунлиги 25 m дан ошмаслиги керак.
...

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2020 йилдаги 649-сон Қарори билан тасдиқланган "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари", 39-боб.


Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

47-савол: Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинишини текшириш қандай турларга бўлинади?

Жавоб:
- комплекс текширув;

- қисқа муддатли текширув;

- назорат тартибидаги текширув.

Комплекс текширув — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан жорий йил учун тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлари режаси (кейинги ўринларда асосий тадбирлар режаси деб аталади) асосида амалга оширилади.

Қисқа муддатли текширувлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида режадан ташқари текшириш тарзида амалга оширилади.

Қисқа муддатли текширувлар, тадбиркорлик субъектларидан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқадиган текширишлар зарурати пайдо бўлганда;

ФВВ ва унинг таркибий тузилмаларига давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши фактлари ҳақида қўшимча расмий маълумотлар келиб тушганда;

фавқулодда вазиятлар содир бўлишини бартараф этиш учун;

санитария-эпидемиологик вазият кескинлашганда, шунингдек чегарадош давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши хавфи пайдо бўлганда.

Назорат тартибидаги текширув — давлат назорати субъектлари томонидан ўтган текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш мақсадида бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.09.2017 йилдаги 744-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар

Показано 20 последних публикаций.