Файзиева Нилуфар
Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
⚡️Ҳаво ифлосланиши онгни пасайтиради
💬Гидрометеоролог, экофаол Алишер Худойбердиев илмий таҳлилларга асосланиб қуйидагиларни ёзмоқда:
"Юқори консентрациядаги майда заррачаларнинг қисқа муддат таъсир қилиши инсоннинг вазифаларга эътибор қаратиш қобилиятини заифлаштириши мумкин. Одамларнинг ҳис-туйғуларни тушуниш ёки бирор вазифага диққатни жамлаш қобилияти майда заррачалар (РМ) билан ифлосланган ҳаво натижасида пасайиши мумкин.
Мутахассислар бу қобилиятларнинг заифлашиши асосан яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Когнитив функциялар инсоннинг кундалик вазифаларини бажаришида муҳим бўлган турли хил ақлий жараёнларни ўз ичига олади:
🔽 танлаб эътибор қаратиш – инсоннинг қарор қабул қилиш ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни бажариш қобилиятини шакллантиради.
🔽 ишчи хотира – маълумотларни вақтинча сақлаш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган мия қобилияти ҳисобланади.
🔽ижтимоий-эмоционал когниция – инсон ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини англаш орқали ижтимоий жиҳатдан мақбул хатти-ҳаракатларни шакллантиради.
❗️Дунё миқёсида ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг катта экологик хавф омили ҳисобланади ва эрта ўлим ҳолатларининг ортишига сабаб бўлади. Паст сифатли ҳавонинг юрак-қон томир ва нафас тизимига зарарли таъсири кенг тан олинган бўлиб, у склероз, алцгеймер ва паркинсон касалликлари билан ҳам боғлиқ."
#БРМ

"Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, ҳатто қисқа муддатли майда заррачалар таъсири ҳам кунлик фаолият учун зарур бўлган мия функцияларига дарҳол салбий таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, оддий дўкон харидларини амалга оширишда."
Бирмингем университетидан Др. Томас Фаҳерти: