Durdona Ximaydullayeva
Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
#Мулоҳаза учун
Бугун бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Негадир, кўнглим ғаш тортди. Ёзгим келди.
Ёши етмишларга яқинлашиб қолган бир аёл машина йўлининг шундоққина ёнгинасида беш ёшлар чамасидаги қизчани етаклаб, тўғрироғи, судраб келяпди. Қизча кўчани бошига кўтариб ариллаб, аёлнинг қўлидан чиққудек бўлиб машина йўлга қараб отилиб кетяпди.
Бувиси бўлса керак, қизчага кучи етмаяпди.
—Қўйвор қўлимни, қўйвор! Қўйвор деяпман. Қизчанинг тили буррогина. Ора-сира иккинчи қўли билан бувисини калтаклашнинг ҳам уддасидан чиқяпди. Йиғлаб-йиғлаб, ортида "Корзинка" деган ёзув кўриниб турган йўловчи машиналар тўхтайдиган жойга келиб қолди.
Шу ерда турган ҳайдовчилардан бири:
—Хола бу нимага йиғлаяпди? — деди куйиниб Терлаб, бошидаги рўмоли қийшайиб кетган аёл асабий жавоб берди.
—Мармелад оберасан, дейди. Пулим йўқ эди, қани гапга тушунса!
—Юр, мен олиб бераман! —деди сотувчи йигит "Корзинка" га ишора қилиб.
—Бормайман, керакмас! Қизча энди ўзини ерга отиб йиғлай бошлади. Йигит индамай супермаркетга кириб кетди. Кузатиб турибман, қизчанинг овози бирдан ўчди. Ўзи мактаб шовқинидан зўрға чиққанман. "Дод" деб юборай деётгандим. Қувгина қизалоқ хўрсинганча икки кўзини дўкондан узмай, саҳоватаеша йигитни кутди. Бувиси бечора ҳам бироз тин олди. Кейин бегона одам олиб чиққан ширинликни кўтариб, раҳматни ҳам насия қилиб, бувисининг қўлидан тутганча йўлга тушди...
Кўп нарсани ўйладим. Биз мактабда ўқиган вақтимиз ўртоғимиз овқатланса, тескари қараб турардик. Ҳозир кимдир синфга қадоқланган қоғозда қотган нон олиб кирса, ҳамма шу боланинг бошига бориб олади, кейин тугатмагунча қўймайдилар.
Назаримда, ёш оналар болаларнинг барча истакларини амалга ошириб худбин қилиб қўймоқдалар. Энг ёмони ўғли ёмон ўқиса ҳам, тўполон қилса ҳам ўртоғини айблайдилар. Боласининг айби кўзига кўринмайди. Узоқлашиб кетдим-а?!
Бир танишимиз ҳикоя қилиб берганди.
"Дадам билан меҳмонга бордик. Уй эгаси кесма лағмон қилган экан. Бизга нотаниш таом бўлгани учунми, ака-ука роса едик, бир пайт қарасам, дадамнинг қоши чимирилиб кетяпди, секин қўлимни тортдим, укам эса охиригача еб қўйди. Ўша куни уйга қайтгач, отам онамга кесма лағмон қилдирди ва укам иккимизга мажбурлаб едирди. Ёмасак, бошимизда ҳивчин кўтариб турдилар.
—Бўлди, дадажон, бошқа еёлмаймиз, —деб зорландик ҳамки кўнмадилар. Укам иккимиз кечаси билан қусиб чиқдик, аммо меҳмонга борсак, одоб сақлаб ўтирадиган бўлдик!"
Бу—масаланинг биринчи томони!
Бошқа томондан қаралса, ёши улуғ аёлга шу кичкина қизчани қўшиб юборишнинг ўзи аҳмоқлик. Бу аёлнинг ўзига бир қаровчи керак ҳозир. Совуқ кунда қора терга тушиб бола овутаётган аёлнинг келини энг ёмон келин бўлса керак! Яна билмадим.
Келинг, бола тарбияси ҳақидаги, ўз фикрларингизни ёзинг, зора кимгадир ибрат бўлса.
Аллоҳ бизни яхшиликларга сабабчилардан қилсин.
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21