Forward from: Homidjon Ishmatbekov
Ҳанафий ва моликий мазҳаблари имом жума хутбасини ўқиётган вақтида масжидга кирган киши таҳиятул-масжид намозини ўқиши макруҳ деб биладилар. Ҳолбуки, бу намозни ўқиш ҳақида ҳадис келган. Бунинг сабаби нима?
Бир оз мулоҳаза юритиб, шундай хулосага келдим: жума хутбаси ҳижратдан кейин шариатга кирган. Мусулмонлар ўн йил давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида жума намозини ўқиганлар, яъни бу даврда тахминан 500 та хутба айтилган. Лекин улар қаерда? Нега муҳаддислар бу хутбаларни ёзиб қолдирмаган? Улар фақат саноқлигина хутбаларни қайд этган!
Ҳақиқат шундаки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида Қуръон тиловат қилар эдилар. У зот минбарда турганларида Аллоҳнинг китобини ўқиш билан банд бўлардилар, шунинг учун барча кишилар сукут сақлаб, диққат билан эшитишлари керак эди. Ҳеч ким ўша пайтда бошқа нарса билан, жумладан, намоз ёки қироат билан машғул бўлолмас эди. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:
"Қачон Қуръон ўқилса, уни диққат билан эшитинг ва жим туринг, шоядки раҳм қилинсангиз" (Аъроф сураси, 204-оят).
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/tuhur