Forward from: Homidjon Ishmatbekov
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига нозил қилган нарсаларининг ичида шуни топдимки, албатта шайтон учун оқил мўминни адаштиришдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Юзта жоҳилни йўлдан уриб, уларнинг елкасига миниб олиб, ўзи хоҳлаган томонга уларни бошлаб кетиш шайтон учун битта оқил мўминни йўлдан оздиришдан осонроқдир.
Ваҳб яна айтадилар: тоғни битта-битта харсанг тошга ажратиб парчалаш шайтон учун битта оқил мўминни йўлдан оздиришдан осонроқ ишдир. Чунки, оқил мўмин шайтон учун тоғданда қаттиқ, темирдандан мустаҳкам бўлади. Ҳар қанча уринсадан, уни ўз ҳийласига юргизишга қодир бўлмаганидан сўнг: ё вайлато, бу қандай куч бўлдики, уни енга олмасам, дейди ва жоҳилнинг олдига кетади. Уни осонлик билан ўз тузоғига тушуради. Натижада, бошқарувни ўз қўлига олиб уни турли шармандаликларга ва жиноятларга бошлайди. Охир оқибат шу дунёнининг ўзида турли туман жазоларга мубтало қилади.
Шунинг учун, икки киши бир хил ибодатни адо этар экан, агар уларнинг бири оқил, иккинчиси жоҳил бўлса, ибодатларининг орасидаги фарқ ҳам мағриб билан машриқчалик, балки унданда каттароқ бўлади.
https://t.me/tuhur