Forward from: Homidjon Ishmatbekov
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар: мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитганман: “Аллоҳ таоло энг аввал яратган нарса қаламдир. Сўнгра сиёҳни яратди, сўнгра унга: “ёз”, деди. Нимани ёзай?- деди қалам. Бўлган нарсаларни ва қиёмат кунигача бўладиган ҳамма нарсани ёз, деди. Сўнгра, ақлни яратди ва унга: “Қудратим билан қасам ичаманки, мен сени Ўзим яхши кўрган бандамга комил қилиб бераман, Ўзим ёмон кўрган бандамга ноқис қилиб бераман”, деди.
https://t.me/tuhur
https://t.me/tuhur