Forward from: Amira Rashidova
Хар бир оиланинг, хар бир аёлнинг, хар бир боланинг химоячиси - ДАДАлар, бугун сизнинг кунингиз!
Мухим эмас, армияда хизмат қилган ёки қилмаган, бу умуман мухим эмас… Мухими — СИЗнинг борлигингиз! Сизга суянамиз, сизга ишонамиз, сизнинг химоянгизга доим мухтожмиз🤍.
Бу хақиқий эркаклар, қўрқмас, оиласини ташлаб кетмаган, боласининг ҳар бир куни учун қайғурувчи МАРДЛАР куни⭐️. «СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН» дадаси дейдиган инсонингиз доим ёнингизда бўлсин! «МЕНИНГ ҚАХРАМОНИМ - ДАДАМ», деб сиз билан мақтанадиган, фахрланадиган болангиз омон бўлсин🙏🏻. «ЎҒЛИМ, СЕНГА КЎЗ ТЕГМАСИН!» деб дуо қиладиган азиз инсонларингиз, дуо қилувчиларингиз бор бўлишсин☀️ БАЙРАМ МУБОРАК❤️