Xushnudbek Xolmuhammad
Forward from: Sayfulloh Nosir sahifasi صفحة سيف الله ناصر
Зилзила каби табиий офат бўлганда уламолар мусулмон киши Аллоҳга тавба қилиб, истиғфорни кўп айтишни тавсия қиладилар (албатта, мусибатда қолган кишиларга ёрдамга шошилиш билан бир қаторда). Барчамиз хатокор, гуноҳкор бандалармиз. Лекин баъзан кимлигимизни унутиб, ўзимиздаги гуноҳ ва хатолар кўринмай, бошқаларни маломат қилишга, истеҳзо билан ўзгалар айбини ёйишга шошамиз. Афсуски, кўп ҳолларда бизнинг маломат тошларимиз остида душманлар эмас, балки ўз диндош биродарларимиз қолиб кетади, таъна ва дашномлар билан ўзи қардошларимизни "сийлаймиз".
Бундай пайтда бу мағрур банда ўзига ўзи демайдики, "эй ғофил банда! Бировларга тош отгунча ўз гуноҳларинг билан машғул бўлсанг-чи! Аллоҳ сени дунёга устун қилиб қўйганми?! Бир кун тўсатдан бир бало бошингга келиб тап этиб ўлиб қолсанг ҳолинг нима бўлади, тафаккур қил!!".
Хулоса, бу каби офатлар биз учун ибрат бўлмоғи лозим. Охират тадоригини кўриб, ўзи айбу нуқсони, гуноҳлари билан машғул бўлган банда чинакам бахтли бандадир.
Зилзила пайтида улуғлардан келган яна бир одат намоздир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келган бир саҳиҳ ривоятда у киши Басрада зилзила бўлганда икки ракаат намоз ўқиб дуога машғул бўлган эканлар.
Толиби илмларга маълум, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бир фавқулодда иш рўй берса, намозга шошардилар.
Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират қилсин, барчамизни бу каби бевақт ўлимдан, тавбасиз кетишдан, турли бало ва офатлардан асрасин, хотимамизни гўзал қилсин. Омин.