55555
Forward from: OLMALIQ 7/24
#нарх
#ер_солиғи
2025 йил учун шаҳримиз маҳаллалари кесимида ер солиғи қанча бўлди?
2025 йил 4 январ куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг шу ҳақдаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан шаҳар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2025 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коеффициентлар миқдорлари тасдиқланди.
Унга кўра, шаҳримиздаги 52 та маҳаллага ҳам жисмоний шахслар учун 1,1 коэффициент белгиланиб, 1 кв.м. ер учун 644 сўм 16 тийин солиқ ставкаси белгиланди. Ўтган йилга қиёслайдиган бўлсак, бу солиқ аксарият (фақат марказда жойлашган 3 та маҳаллага 1,1 коэффицент қўлланган) маҳаллаларда 1,0 коэффициент билан 532 сўм 80 тийин эди.
Юридик шахсларга шу коэффициент билан 1 гектар ер учун 71 млн 632 сўм солиқ ставкаси белгиланди (ўтган йили бу 57 млн 350 минг сўм эди).