Shoqosim ---
Forward from: Юрист Хизмати | Расмий канал
ХИБДЎга директор жамғармасидан устама тўланмайдими?
@Yurist_Xizmati 4996-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2020 йилдаги ПФ – 6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 7-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
✅ Шунга кўра директор ва директор ўринбасарлари юқоридаги тартибда директор жамғармасидан рағбатлантириш олишга ҳақли бўлади.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низомда раҳбар ходимларига директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари киритилган.
🚫 Шунга кўра бу устама ХИБДЎга тўланмайди.
@Yurist_Xizmati 4996-савол:
Ассалому алайкум. Мен президент таълим муассалари агентлигига карашли ихтисослаштирилган мактабида Хибд уринбосари булиб ишлайман. Пф 6108 7-бандида курсатилган директор жамгармасидан рагбатлантириш олишга хаклиманми. Агар хакли булсам кимга мурожат килишим керак. Жавоб ингиз учун олдиндан рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2020 йилдаги ПФ – 6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 7-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
👉 ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
👉 ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директори ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
👉 ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директори ўринбосарлари — 3 баравардан.
✅ Шунга кўра директор ва директор ўринбасарлари юқоридаги тартибда директор жамғармасидан рағбатлантириш олишга ҳақли бўлади.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низомда раҳбар ходимларига директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари киритилган.
🚫 Шунга кўра бу устама ХИБДЎга тўланмайди.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈