Forward from: EFFECT.UZ | Расмий канал
Янги мудофаа вазири тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У муқаддам Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
2021 йил мартида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ўша вақтда полковник бўлган Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.
У 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Олдинроқ, 2019 йилдан буён мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live