Forward from: 🇺🇿Банкир кундалиги
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (16 - 22 сентябр) янгиликлари.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади. Батафсил.
☑️Асакабанк тадбиркорларга имтиёзли шартларда 8 йилгача муддатга "Тадбиркорлар ипотекаси"ни таклиф этди. Бунда тадбиркорлар кўчмас мулкларни узоқ муддатли ипотекага сотиб олиши мумкин.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Ишонч телефон" рақами ўзгарганини маълум қилди. Энди ишонч телефони +998 (78) 777-11-80 рақамида. Банкка оид таклиф ёки эътирозлар шу рақам орқали қабул қилинади.
☑️Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк чакана операциялар бўлимлари тушликда танаффуссиз ишлашини маълум қилди. Эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача исталган вақтда банкда ходимлар хизмат кўрсатади.
☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 32%. Ушбу банк мижозлари бўлган бюджет ташкилотлари ходимларига 30%. Миқдори кафиллик билан 50 млн сўмгача, ликвид гаров билан 100 млн сўмгача.
☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%.
☑️Гарант банк янги автомашина сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 26%дан бошланади, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, миқдори 300 млн сўмгача, муддати 48 ойгача.
☑️Халқбанки таълим кредитини "Xazna" иловаси орқали онлайн расмийлаштиришни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Инфинбанк мобил иловасида исталган сўм карталар ўртасидаги пул ўтказмалар учун 0,25% комиссия, Humo карталари ўртасида эса бепул бўлишини, 50 млн сўмгача кредит картани 5 дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 26%, миқдори 450 млн сўмгача, фоизи 24%.
☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида MoneyGram, AsiaExpress, Золотая Корона, Visa Direct ва Mastercard Send ўтказмалари орқали бутун дунё бўйлаб пулларни қабул қилиш ва жўнатиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Тенге банк болалар картасини таклиф этди. 7 ёшдан ошган болаларга чифарилади. Ота-оналардан бири банкка ташриф буюуриши керак. Индивидуал дизайнга эга карта нарҳи 35 минг сўм.
☑️Ипак йўли банки қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 80 млн сўмгача, фоизи 19,5%.
☑️TBC Bank бизнес учун TBC Business'ни ишга тушираётганини маълум қилди. 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин. 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловларни ўтказиш мумкин. Батафсил.
☑️Агробанк мижозлари таклифларидан келиб чиқиб, мобил иловасига бир қатор ўзгаришлар киритганини маълум қилди. Жумладан, кредитни тўлаш, омонат очиш, нақд пулни картасиз ечиб олиш, барча тўловларни битта иловада жамлаш кабилар шулар жумласидан.
☑️Октобанк хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида банкомат ва картоматлари вақтинчалик фаолияти тўхтатиб турилиши мумкинлигини маълум қилди. Техник ишлар 2024 йил 1 декабрга қадар давом этади.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон мижозларини онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар билан боғлиқ операциялар аниқланган тақдирда, Банк томонидан ички назорат қоидаларига мувофиқ чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирди.
☑️Азия аллианс банк қуёш панеллари учун истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ойдан бошлаб, имтиёзли давр 6 ой.
☑️Анорбанк микроқарз фоиз ставкасини 28%дан 27%га пасайтирганини маълум қилди. Миқдори 100 млн сўмгача, кафилсиз, гаровсиз ва суғуртасиз тақдим этилади.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Гарант банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Капитал банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈