Forward from: ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ
🟢Абдуқодир ва Фермерлар хатоси.
Кеча фахримизга айланган Абдуқодир Хусанов Англия футбол премьер лигасида биринчи ўйинини ўтказди. Биз унинг Францияда ўйнаган ёрқин ўйинларидан хулоса қилиб Англияни "ёриб" ташлашини кутиб тургандик.Лекин афсуски ўйин бошланар-бошланмас Абдуқодирнинг хатоси жамоаси гол ўтказиб юборишига сабаб бўлди, етмаганидек кейинги дақиқада сариқ карточка билан сийланди, бу холат у билан бирга бутун Ўзбекистондаги мухлислар ичига муздак сув қуйди.
Энди ахамиятли жихатига эътибор берсак, ўйин вақтида мухлислар Абдуқодирни сўкмадилар,аксинча рухлантириб турлилар, у майдонни тарк этаётганда қарсаклар билан уни кузатиб қўйдилар. Дунёнинг энг зўр мураббийи эса ўйиндан сўнг "бундай хато хар ким билан содир бўлиши табиий ва бу унга яхши сабоқ бўлади" деди,шунингдек жамоадошлари хам уни тўлиқ қўллаб қувватлашларини ёзиб чиқишди.
Бизга эса бу холат Англия давлати нега энг қудратли давлатлардан эканлигига хуласа чиқаришимиз учун мисол бўлди.
Таққослаш:
Ўтган йил фермерларимиз ўзларига боғлиқ бўлмаган холатда табиат инжиқларига гирифтор бўлдилар.Ўта сернам келган бахор ғўзани нормал ривожланишига йўл бермади, буғдойларига эса занг тушиб кетди. Етмаганидек кетидан кўсак қурти балоси офат даражасида ғўзани исканжага олди. Фермерлар табиат ходисалари оқибатлари билан курашишга анча пул сарфласалар хам кўзлаган хосилларига етиша олмадилар, хосилдан буткул айрилганлар хам етарлича бўлди. Аксига олиб мавсум бошида хосил нобуд бўлганда тўланадиган суғурта қилинишига хам эриша олмаган элилар. Юртимизда машхур "дунёдаги энг зўр мураббийларимиз" эса ёз ўртасида" ер олиш" бўйича қонунга киритилган дарчани дастаклаб турдилар.
Фермерлар ўзларига боғлиқ бўлмаган холда "яхши ўйнамаганлари" учун эса бугун улар мураббийлар томонидан майдондан шармандаларча хайдалмоқдалар, мураббийлар айрим фермерларнинг жамоада хаттоки йигирма йиллаб ажойиб тарзда ўйнаганларини инобатга олмаяптилар. Керак бўлса улар учун сотиб олинг "томчилаш" бренди остидаги бутсаларига хам пул тўлаб қўйишлари хақида қўлларига чек тутқазишмоқда.Фермерлар ўйинидан реал фойда олаётган мухлислар хам керак бўлса уларни сўкишгача бормоқдалар,айтадиган гаплари "ўйнашни билмасанг майдонни бўшатиб қўй, тўпни менга бер ўзим ёриб ташлайман, майдон мухлисларнинг мулки..."
Бугун айрим боши эгик майдонни тарк этган фермерлар Қозовистон, россия ва белоруссия майдоларига тўп тепгани кетишмоқда.Балки уларнинг хам Абдуқодирга ўхшаб омади чопиб Франция ва кейин Англияга ўтиб кетишига йўл очилиб қолар.
Ўз вақтида Абдуқодирга хам "Бунёдкорда" жой топилмаган.
Шу кетишда озгина вақтдан кейин Англиядан ўзиб кетамиз, ишонаверинг.
Кўнгилни чўктирмаймиз, ризқимиз хамиша олдимизда сочилиб ётади, қаердан,қанча ва қай холатда териб олишимиз ўзимизга боғлиқ.
Ушбу канал ва гурухимиз фермерларни хамиша қўллайди.
Каналга уланиб қўйинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI