Forward from: 🕊✨ ILM-JANNAT YO‘LIDIR 🕊📚
Аббос ибн Жулайд Ҳажарий айтади: Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
– Агар учта нарса бўлмаганида дунёда қолишни истамасдим.
– Улар нималар? – деб сўрадим.
– Кеча-кундузнинг алмашувида Холиқим учун саждага бош қўймоқ, жазирама кунларнинг ташналиги ва биз сархил меваларни танлаганимиздек, сўзларни танлаб гапирадиган инсонларнинг суҳбати.
Инсон Аллоҳдан тугал қўрқмоғи учун заррадек нарсада ҳам тақво қилмоғи лозим. Ўзи билан ҳаромнинг ўртасида тўсиқ бўлсин деб, ҳатто айрим ҳалолдан ҳам тақво қилмоғи керак. Аллоҳ таоло Қиёматда бандаларининг аҳволини баён этиб деди: «Бас, Ким (ҳаёти дунёда) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўради. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўради». (Залзала сураси, 7-8-оятлар.)
Бинобарин, ҳар қандай ёмонликдан ҳазар қилгин, ҳар қандай яхшиликни ғанимат билгин! Уларнинг биронтасига беэътибор қарама!
@Ilm_Jannat_yolidir