Forward from: BUKHARA NEWS | Расмий канал
#Ромитан
Умеджон Барноев 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олди
🎄BUKHARA NEWS🎄
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Умеджон Барноев 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олди
Ромитан туманида яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан туман ҳокими Умеджон Барноев 1-секторга қарашли Азизон, Қўрғон, Ўзбекистон, Бахтиёрчи ҳамда Самосий маҳалла фуқаролар йиғинларидаги имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож, кекса ва беморлар ҳолидан хабар олинди.
Хусусан, туман раҳбари ташриф чоғида Қўрғон маҳалласининг Миёнсарой қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Умар Ҳакимов хонадонида бўлиб, яқинлашиб келаётган янги 2025 йил билан қутлади ва уларга ногиронлик аравачаси, кир ювиш машинаси, тикув машинкаси ҳамда Янги йил совғаларини топширди.
— Озгина эътибор ҳам беморга катта мадад беради,-дейди турмуш ўртоғи Розия опа Салимова. — Турмуш ўртоғим ўрнидан туролмай, оғир ётган бир пайтда туман ҳокими янги йил байрами муносабати билан унинг ҳолидан хабар олиш учун келгани бутун оиламиз аъзоларининг кўнглини тоғдай кўтарди. “Янги йил” совғаси берилгани ҳаммамизни мамнун қилди. Давлатимиз барчанинг саломатлигига, тақдирига бу қадар катта эътибор қаратаётганидан хурсандмиз.
Хонадонлар соҳиблари раҳбарларнинг аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва камчиликларини ўрганиши, меҳр ва мурувватга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш тизимини яратган давлатимиз раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.
🎄BUKHARA NEWS🎄
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram