.
Forward from: Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал
Чап қўл билан овқатланиш
Савол: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?
Жавоб: Ўнг қўлда таомланиш суннат бўлиб, ўнг қўлнинг ўзи бажара олмайдиган ишлар, масалан, нон синдириш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда таомланиш ҳақида Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: *“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”* (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6