Forward from: ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
Эртасига эса ўрнидан турмади. Мен “Ухлаб қолибди-да”, деб ўйлабман.
— Келинингизнинг олдига киринг, мазаси йўқ! — деди ўғлим қовоғидан қор ёғиб.
Кирсам, келин бир аҳволда ётибди.
— Қаерингиз оғрияпти? Дўхтир чақирайми? — дедим қўрқиб.
— Менинг касалим дўхтирлик эмас! Мен бу уйда яшай олмайман. Уйга кетаман. Яна озгина яшасам, ўламан. Яшамайман, бу уйда! — деди у тап тортмай.
Баттар қўрқиб кетдим:
— Тинчликми? Нега яшай олмайсиз?
— Уйдан бир нималар топиб оляпман. Яна озроқ қолсам, ўлиб қолишим мумкин.
— Нима топиб оляпсиз? — ҳеч нарсага тушунмасдим.
У қўлимга бир нима тутқазди:
— Мана, менга кимдир “амал” қиляпти...
— Тугилган соч-ку! — дедим ҳайратланиб. — Сизга ким “амал” қилади? Уйда иккимиздан бошқа одам бўлмаса. Эрингиз ишга боради-келади.
— Ортиқ чидай олмайман, кетаман! — деди у қатъий.
Нима қилишни билмай, ҳалиги опасига қўнғироқ қилдим. Дарров етиб келди.
— Турмуш сенга ўйинчоқми? Мунча ваҳима қилмасанг. Энди шу сенинг уйинг. Ҳеч қаерга кетмайсан! — уришди опаси ҳам.
Келиним эса худди ҳозир кетмаса ўлиб қоладигандек йиғлаб-сиқтарди. “Ростдан бир нима бўлаётгандир?” деган ҳадик билан опасига тушунтирдим:
— Майли, уришманг. Олиб кетинг. Бир-икки кун дам олсин. Ўқитингизлар...
Шу билан улар кетишди. Эртасига уй юмушларини қилиб юрсам, дарвоза таққиллади. Очсам, участка инспектори турибди, ортида келинимнинг акалари, опалари...
Улар бирдан уйга ёпирилиб, эндигина ишдан келган ўғлимга, менга ташланиб қолишди. Уриб-туртиб, ҳамма нарсани олиб кетишди. Келин-куёвнинг уйи шип-шийдам бўлди.
Ўғлим ҳам, мен ҳам ўзимни йўқотиб қўйдик. Кўчага чиқолмай қолдим. Одамлар сўраса, нима дейман, ахир? Эндигина чилласи чиққан келин-куёв, ажрашишга арзирли баҳона ҳам йўқ. “Уйдан тугилган соч чиққани учун ажрашишди”, дея олмайман-ку! Ор-номусдан ўлай дедим.
Ўғлим эса хотинини севиб қолган экан.
— Ойи, бориб олиб келайлик. Усиз яшай олмайман, — деди ўпкаси тўлиб.
Болангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўларкансиз. Шунча гапдан кейин ҳам бош эгиб бордим.
“Никоҳ — муқаддас. Ёшларни яраштирайлик. Аслида уришишгани ҳам йўқ!” деган гапимга олган жавобимдан қотиб қолдим.
— Турган ҳовлингизни ўғлингизнинг номига ўтказиб берсангиз, боради қизим, — деди қудам.
— Уйни мен гўримга орқалаб олиб кетмайман-ку! Шу ўғлимга қолади-да! Топганим шуларники-ку! — дедим босиқлик билан.
Бўлмади. Келиним келмади. Ўғлим паришон бўлиб қолди. Бир куни кечаси сменасига кетиб, келмаса денг. Аввалига кутдим. Кейин ишхонасига бордим.
— Ўғлингиз ярим кечаси чиқиб кетганди. Ҳалиям йўқ, — деди шериги.
Телефони ўчиқ. Ҳеч ким “кўрдим” демайди. Адойи-тамом бўлдим. Қаерга боришимни, қайси эшикка бош уришимни билмайман. Уч кун ўтгач, участка инспектори қидирувга беришимизни айтди.
Мен буткул эс-ҳушимдан айрилдим. Телбалар каби кўчада у ёқдан-бу ёққа югураман.
— Ўғлимни йўқотиб қўйдим! Қаерга кетди у? — йиғлаб бақираман.
— Ўғлингизнинг хонасини кўрайлик, — деди қидирувга ариза берганимдан кейин милиционер.
Ҳамма нарсани кўздан кечирди. Шкафини очсак, бир дона ҳам кийими йўқ. Эсим оғиб қолай деди. Нималар бўлаётганини тушунмас, кўзимга ўғлимдан бошқаси кўринмасди.
Ишонсангиз, саккиз кун ўтгандиган кейин келинимнинг опаси телефон қилди:
— Опа, нега қидирувга бердингиз? Ўғлингиз хотини билан Россияга кетди-ку!
Бу гапдан анграйиб қолдим. Наҳот, ўғлим шу даража борди? Бир оғиз айтиб кетса бўларди-ку. Хўп, менинг жўнатмаслигимни билган экан, мени тириклай қабрга тиқмай, қўнғироқ қилсин, эди!
Ҳар хил хаёл келди, миямга. Охири ўғлим телефон қилди:
— Ойи, аризангизни қайтариб олинг. Мен олти ойда ёнингизга машина миниб бораман, — деди у менга қулоқ солмай.
— Ким олти ойда машина минибдики, сен минсанг! Машинага ҳавасинг кетган экан, айтсанг бўларди. Олти ойда олмасанг, амаллаб бир йилда олардик, икки йилда олардик. Орқангга қайт...
У мени эшитмади. Айтгани ҳам бўлмади. Бир ойга бормай, уйга кириб келди. Кўриб даҳшатга тушдим: аскарлар киядиган шимда, уям йиртиқ-ямоқ, кир-чир курткада, озиб кетган...
Йиғлаб юбордим.
— Сени ким бу аҳволга солди?
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag