G
GAB
Forward from: Геосиёсат | News
⚠️ 🇺🇸 Трампга овоз берган мусулмонлар унинг исроилпарастлардан иборат вазирлар маҳкамаси тайинлашларидан норози
Байден маъмуриятининг Исроилнинг Ғазодаги урушини ва Ливанга ҳужумларини қўллаб-қувватлаётганига норозилик билдириш учун республикачи Доналд Трампни қўллаб-қувватлаган АҚШ мусулмонлари етакчилари унинг вазирлар маҳкамасидаги тайинловларидан чуқур ҳафсаласи пир бўлди, деди улар Reuters агентлигига.
"Трамп биз туфайли ғалаба қозонди ва биз унинг давлат котиби ва бошқаларни танлаганидан норозимиз", деди Пенсилваниядаги Камала Ҳаррисдан воз кечиш кампаниясини бошқарган ва мусулмонларни Трампга овоз бериш учун тарғиб қилган Филадельфия инвестори Рабиул Чоудри.
Мусулмонларнинг кўмаги Трампга Мичиганда ғалаба қозонишга ёрдам берди ва бошқа кўплаб штатлардаги ғалабаларга таъсир қилган бўлиши мумкин, дейди стратеглар.
Трамп давлат котиби лавозимига Исроилнинг очиқ тарафдори республикачи сенатор Марко Рубиони танлади.
Шу йил бошида Рубио Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирмаслигини ва Исроил ХАМАСнинг “ҳар бир аъзосини” йўқ қилиши кераклигига ишонишини айтган эди. "Бу одамлар шафқатсиз ҳайвонлар", дея қўшимча қилган эди у.
Трамп, шунингдек, Арканзас штатининг собиқ губернатори ва Исроил тарафдори бўлган, Исроилнинг Ғарбий Соҳилни босиб олишини қўллаб-қувватловчи ва Фаластиндаги икки давлат ечимини “ишлаб бўлмайдиган” деб атаган ашаддий консерватор Майк Хакабини Исроилга навбатдаги элчи этиб тайинлади.
Шунингдек, Тармп Ғазодаги ўлимни қоралагани учун БМТни “антисемитизм ботқоғи” деб атаган республикачи депутат Элис Стефаникни АҚШнинг БМТдаги элчиси этиб танлади.
Америка Мусулмонлар Инклюзияси ва Empowerment Network (AMEEN) ижрочи директори Рекциналдо Назарконинг айтишича, мусулмон сайловчилар Трамп тинчлик учун ҳаракат қиладиган Вазирлар Маҳкамаси расмийларини танлашига умид қилишган, аммо бундан ҳеч қандай аломат йўқлиги юзага чиқди. Боз устига Трампнинг мудофаа вазири сифатида Ироқ ҳамда Афғонистондаги мусулмонларни қирғин қилишда фаол иштирок этган, собиқ офицер Пит Ҳегсетни тайинлаши, АҚШ мусулмонларининг янада ҳафсаласини пир қилди.
“Биз жуда хафамиз”, деди Назарко.
"Ушбу маъмурият тўлалигича Исроил ва уруш тарафдори бўлган одамлардан иборат бўлиб кўринади, бу Президент Трампнинг тинчлик тарафдори, урушга қарши ҳаракатдаги муваффақиятсизлигидир."
Назарконинг айтишича, жамият Ғазодаги урушни тугатиш борасида ўз овозини билдиришда давом этади.
АҚШ мусулмонларини янада ҳафа қилган яна бир асосий омил, Трампнинг президент сифатида илк иши Исроилга қурол-яроқларни етказиб беришдаги тақиқларга барҳам бериш ва уларни етказиб беришда ҳар қандай кечикишларни бартараф этиш борасида сионистларга берган ваъдаси бўлди.
👉 @Geosiyosatuz