Forward from: ELTUZ
ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИ МАЪНАВИЯТЧИЛАР ЧАНГАЛИДАН ҚУТҚАРАЙЛИК
Республика бўйлаб барча давлат университетлари талабаларга билим бериш қаторида уларни тарбияловчи масканга айланиб қолди. Кўп ҳолларда маънавий ишларга асосий урғу берилиб ўқув ишлари иккинчи даражали масалага айланган. Тадбирлардан мақсад ёшларни диний экстремизм ва турли бошқа жиноят йўлларига кириб кетишдан сақлаш экани тушунарли.
Лекин вазирлик қистови сабабли университетлар ташкил қиладиган ИИБ ходимлари билан учрашувлар, адабий суҳбатлар ва мусобақаларга жамиятга хавф солувчи талабалар келмайди. Бу тадбирларда аълочи, фаол талабалар қатнашади. Шундай экан сон-саноқсиз ижодий кечалар, адабий суҳбатлар, кети узилмайдиган тадбирлар асл нишонда бўлган аудиторияни сираям қамрамайди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази эса университетларни фото ҳисобот манбасига айлантириб қўймоқда. Соҳта маросимлар ўрнига фалсафа, тарих ва диншунослик, инсон психологияси, жамоавий онг бошқарувини тушунадиган мутахассислар талабалар билан очиқ давра суҳбати қилиб, ҳар қандай эвфемизм ва баландпарвозликдан ҳоли тушунтириш ишларини олиб бориш вақти етмадими?
Санаб ўтилган соҳалар бўйича ўзимизда мутахассис бўлмаса четдан олиб келиб малака ошириш курслари ташкил қилиш керак. Ёшлар улғайяпти, уларни қоралаш ва танқид қилиш ўрнига фундаментал билим бериш шарт. Пулга сиғинадиган, кўча авторитетларини улуғлайдиган, тушуниб-тушунмай шариат шайдосига айланган талабалар эртага амал курсисини эгаллайди.
Давлат бошқарувининг турли жабҳалари, бюджет ташкилотлари ҳозирданоқ саводсиз кадрларга тўлган, эртага уларнинг ўрнини саводсиз ва жоҳиллар эгалласа нима бўлади?
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube