Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР
#ҳалол_ҳаром
❓1432-CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar