Forward from: KUN TARIXI
#buguntarixda
1501 йил 18 февраль – Алишер Навоийнинг вафотидан қирқ кун ўтгач, Навоийнинг дўсти ва Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро элга ош берди. Навоийнинг уйида юз бошга яқин қўй ва ўн саккиз бош от сўйилиб, турли-туман таомлар тайёрланди. Бу воқеа тарихчи Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ” асарида қуйидагича қайд этилади:
“Ражаб ойининг йигирма тўққизинчисида, пайшанба куни (милодий 1501 йилнинг 18 февралида) вафодор Соҳибқирон… (Султон Ҳусайн Бойқаро) у ерга ташриф буюриб, яна бир марта улуғлар ва асилзодалар бир жойга йиғилдилар. Буюк амирлар таомлар тортишга киришиб, калом ҳофизлари барча нарсаларни аниқ-равшан баён қилиб бергувчи оятлардан қироат қилишга тушдилар.”
Kanalga ulanish⤵️
@Kun_tarixi_tv24