Forward from: Kosonsoy Movarounnaxr mfy
🔰 Эҳтиёжманд оилалар учун БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратилади
▫️Жорий йилнинг 1 апрелидан Президент фармонига мувофиқ, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун "Ижтимоий дафтарлар" жамғармалари ташкил қилинади.
Ушбу жамғармалар эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментларини ўз ичига олиб, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратишни мақсад қилган.
Хусусан, "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан, ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиш учун ҳар ойлик йўл ҳақи харажатлари БҲМнинг 1 бараваригача қоплаб берилади. 6 ой давомида мунтазам санъат ва спорт тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун эса БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган миқдорда махсус спорт форма ва чолғу асбоблари харидига маблағ ажратилади.
Шунингдек, "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаши учун БҲМнинг 150 бараваригача ёрдам кўрсатилади.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube