....
Forward from: Sakiyna
#Фойдали
Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:
• Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
• Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
• Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин.
• Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади.
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Ижтимоий одоблар китобидан)
@Sakiyna_official I 👈