Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл.
Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола.
Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли.
👨👩👧👦
Farzand Tarbiyasi -
Обуна бўлишни унутманг!