СИНГИЛЖОНИМҚалбим учун, бир сиз кифоя
Бағрингизда бўларман шодон
Оҳ, меҳрингиз топмас ниҳоя
Сиз ёнимда бўлингиз ҳар он.
Аллоҳ бизни айирмасин ҳеч
Ўзим сенга бўлайин тиргак
Қалбимизни тилмасин соғинч
Сен деб урсин покиза юрак.
Дардингизга бўлайин малҳам
Шодликларни инъом этайин
Дилингизни оғритганда ғам
Бахт қасрига олиб кетайин.
👉 @AyolIar_kanali ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ