китоб ўқимасликни тарғиб қиладиган муаллим ҳақида икки оғиз. балки кўпроқдир, хз. бугун лонгридлар куни экан, тўғри тушунаслар.
"ўзи ростдан ҳам нега китоб ўқиш керак" деган фикр шаклланиши мумкин Аъзамнинг пропагандасини без филътр хазм қилувчи аудиторияда ва мен буни изоҳлаб ўтишим керак деб ўйлайман. ҳар қалай уни айблаяпманми, айбловимни изоҳлашим керак, чунки фикрларинг ёки ғояларингни ҳимоя қила олмасанг, уларни ўзингда қолдирганинг маъқул.
биринчидан, китоб ўқиш мусобақа эмас. агар китоб ўқиш мусобақаси бўлсаю ўша ерда галочка учун қатнашмоқчи бўлсаларинг, бемалол, Аъзам айтган йўлни тутинглар. агар у мусобақада китобнинг шунчаки ғояси сўраладиган бўлсагина бу услубларинг ўзини оқлайди ва мени наздимдаги дунёдаги энг говно мусобақа ўша бўлади.
иккинчидан, китобни бунақа ўқиш орқали сен ижодкорга ҳурматсизлик қиласан. бирорта зумер келиб уни оқлаши мумкин "Аъзам ҳамма китобларни айтмади, аксарият китобларни айтди" деб, лекин болажонлар, китобни ёмонлигини билиш учун ҳам китобни ўқишинг керакку? сенга қанақа овқат ёқишини билишинг учун ҳам ҳамма овқатни еб кўришинг керакми? керак. қайси позадаги қовушиш сенга ёқиши учун ҳам ҳар бир позани синаб кўришинг керак, бу табиат қонуни. буни рад этиш абсурд.
энди тасаввур қил, сен ижодкорсан ва сени ойлаб-йиллаб ёзган асарларингни одамлар шундай ўқияпти. сен қайтиб асар ёзасанми? йўқ албатта ва бунинг ортидан эҳтимолий яхши ижод намунаси ҳам яралмасдан кўмилади. ижодкорнинг мотивацияси ўлади.
учинчи ва энг асосийси, китоб — бу инсоннинг маънавий ва интеллектуал ривожланишига туртки беради. китоб ўқиган, китобни кўп ўқийдиган одамни дунёқараши кенг бўлади, янги билимларга эга бўлади, мантиқий фикрлаши ривожланади, ўзини англаши ва ривожланиши, ўзгалар тажрибасидан фойдаланиши мумкин бўлади, тасаввури, сўз бойлиги ортади, эмоционал интеллекти ошади, эмпатия ривожланади, турли эмоцияларни ҳис қилишда ёрдам беради китоб. китоб ўқимаган одамни алдаш осон, китоб ўқимаган одамдан фойдаланишлари, уни ўз йўриғига ўйнатишлари жуда осон.
сенга эргашадиган, сени гапингни таҳлил қилмасдан қабул қиладиган ёш авлод аудиториянг бор экан, шунга яраша маъсулиятинг ҳам бўлиши керак деб ўйлайман. очиқчасига одамларга китоб ўқимасликни тарғиб қилишдан олдин икки марта ўйлаб кериш керак, жаноб м-муаллим.
агар сенда китоб ўқишга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш бўлмаса, буни ҳам тушуниш мумкин. бу нормал. лекин бу ҳам китобни қисқартирилган версиясини кузатиб чиқишинг кераклигини билдирмайди, шунчаки китобни кўп ўқиган одамларни ўқиш ҳам фойдали. масалан мени)
P.S. матнда китоб сўзини — кино сўзига алмаштириб чиқсанг ҳам деярли маъно ўзгармайди. умуман, барча санъат асарлари ҳурматга лойиқ ва улар инсонларга тепада ёзиб ўтган нарсаларимни қисман бўлса ҳам беради.