Forward from: Кино ва вино
Қишлоғимга боргандим, кўчалар тўлиқ асфалтланган экан. Гап йўқ, уже бир ой бўлган, иккита мошина бир-бирини туртиб ҳам олишга улгурган. Асфалт йўқ пайти мошиналар секин юришарди, ҳеч қачон авария бўлмаганда ахир.
Гап бунда эмас, бошқа жойда. Асфалт кўчада битта одам ногиронлик аравачасини юргизиб келаяпти. Ёнимиздан ўтаётганда қарадим, таниш туюлдию лекин эслолмадим. Олдимдаги синфдошимдан сўрагандим кимлигини айтди. Кейин эсладим.
Бу одам мендан 7-8 ёш катта бола эди. Биз кичкиналигимизда укалари билан ўйнаб уйига борганимда ойнадан кўргандим. Доим ётарди. Кейинчалик уйини ёнидан ўтаётганимда қараб ўтадиган бўлганман. Ойнадан кузатиб ўтирарди ўтган-кетганларни. У пайтлар ногиронлар аравачаси фақат киноларда бўларди.
Кейинчалик аравачани олган, аниқ. 5-6 йил бўлгандир олганига, майли. Жа борса дарвозасигача олиб чиқишгандир бу аравача билан балки. Лекин кўчага чиқмаганм аниқ. У томонларни биламан, аравачани етаклайдиган йўлни ўзи йўқ эди у ерда.
Туриб-туриб ҳозир ўйлаб қолдим, демак шууунча йилдан бери аравачаси билан кўчага чиқолмаган. Шунча йилдан бери ўша ойнадан томоша қилиб ўтиргандир. Энди мазза қилиб кўчаларни кезиб юрибди. Тўғри, умрини ярмидан кўпи ўтиб кетгандир, лекин барибирга ҳам уни энг катта орзуларидан бири амалга ошгандир шу асфалт баҳонаси билан.