“Нарса оламан, кейин виждоним қийналади…😔”, “Урееее, бугун биринчи марта ойлигимдан биринчи бўлиб ўзимга нарса сотиб олдим, чунки олдин ҳеч қачон бундай қилмаганман…🥹”, “биринчи ота-онамга қилай, кейин ўзимга оларман…” … ва шунга ўхшаш минглаб кўникмалар билан яшайди аёллар.
Аслида аёл ўзига рухсат бермас экан, ўзига ЛОЙИҚМАН деб айтмас экан ва ҳис қилмас экан, бундай аёлларга бутун дунё пул ва яхши сўзни тежайди. Мана нега аёлларимиз “бир дона гул бермади”, деб хафа бўлишади, чунки аслида ичида “менга шарт эмас!”, “гул бергандан кўра пулини беринг” каби гаплар билан яшашади…
Менга МУМКИН! Мен ЛОЙИҚМАН! Мен энг яхшисига АРЗИЙМАН! Менга энг зўри КЕРАК! деб фикрлаш даражасига чиқмас эканмиз, бир умр бошқаларга хавас қилиб яшаймиз, эримиз бошқа аёлга гул совға қилса, ўшанда “эссиз роса ўзимдан аяган эканман”, деб аламда яшашни бошлаймиз 😔…
СИЗ ЭНГ ЗЎРИГА ЛОЙИҚСИЗ! Ўзингизни ҳам муҳим деб билишни бошланг, ўзингиздан яхши сўзни, мақтовни, пулни, гулни, совғани тежаманг! Илтимос 🥹❤️
Eng qiziq va foydalilarini sizlar bilan ulashamiz
Ayollar Uchun Ayollarning dunyosi🌷