⚡️
3,7 миллиард сўмлик АИ-80 бензин ноқонуний сотиб юборилдиБухоро вилоятида 430,7 тонна АИ-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати
хабар берди.
Хабарга кўра, Бухоро вилояти, Когон тумани “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси иш фаолиятида бўлмаса-да, “Бухоро нефть базаси” МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шохобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
🚙Кўпроқ видеолар🎥