✅✅✅✅✅✅
Мармарак барглари дамламаси ошқозон ва ичак касалликларини даволайди
🌱
Мармарак баргларидан тайёрланган дамлама
гастрит ва колит, ошқозон яраси, метеоризм, жигар ва ўт пуфаги яллиғланишини даволашда фойдаланилади.
✔️
Тайёрланиши: майдаланган ўсимлик баргидан 2 ош қошиқ олиб, 400 мл қайнаган сув қуйилади, 4-6 соат дамлаб қўйилади, ҳар 3-4 соатда 20-30 мл.дан ичиб турилади.
🩺
Австрияда ошқозон ва ичак касалликлари, ҳалқум шиллиқ пардаси яллиғланиши, ангинани даволашда мармарак дамламасидан фойдаланилар экан.
🩺
Хитойда мармаракни дамлаб ичишни хуш кўришади, АҚШда эса салатлар, шўрвалар, сабзавот, гўшт, балиққа қўшиб истеъмол қилинади.
🧬
Бодомча безлар яллиғланганда, шишганда мармаракнинг ер устки қисми ва гулидан тайёрланган дамлама ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун бир ош қошиқ солиб, устига 2 стакан қайнаб турган сув қуйилиб, 2 соатга дамлаб қўйилади. Кейин уни докада сузиб, кунига 6-8 марта оғиз чайилади, ғарғара қилинади.
🦷
Кариесни даволаш учун 1 ош қошиқ қуруқ мармарак ва игир ўсимлиги устига 1 стакан қайноқ сув солиб дамланг. Дамлама 1 соат турсин, сўнг у билан оғзингизни чайқанг. Агар бирон тишингиз оғриб қолса, шу дамламага бироз пахта ивитиб олиб, уни оғриётган тишга қўйинг. Ушбу муолажани бир неча ой давомида, токи кариес йўқ бўлгунича такрорлаб туриш лозим.
✉️
Яқинларингизга ҳам улашинг!✅
Иммунитет | Ибн Сино тавсиялари