Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани генерал Узақов кўчаси 68 А манзилида халқ томонидан қурилган масжид ва маҳалла гузарини қандайдир тадбиркорлар томонидан бузилаётганидан норози бўлиб ушбу маҳалла фуқаролари мурожаат қилди. Биз Антикоррупсиоя ОАВ мухбирлари зудлик билан жойига етиб бордик ва мурожаат қилган аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган масжиднинг ҳужжатлари билан танишдик.Батафсил видеони YouTube саҳифамизда 28-ноябрь куни 08:00да томоша қилинг.
Суриштирув давомида Тошкент Шаҳар Октябрь тумани (Литвинов) генерал Узақов кўчасининг аввалги номи, ҳокимнинг 1991 – йил 10 – октябрь кунидаги чиқарган қарорига асосан ушбу маҳалла аҳолиси томонидан қурилиш ишлари бошланган ва 1994 – йил тугатилиб ушбу ҳужжатга асосан кадастр олинган. Ушбу масжид 1994 йилдан 2009 – йил апрел ойигача қонуний фаолиятини юритиб келган. 2009 – йил номаълум сабабларга кўра масжид фаолияти буткул тўхтатилган. Бундан норози бўлган маҳалла фуқаролари тегишли ташкилотларга бориб сўраганда масжид фаолияти вақтинча тўхтатилиб турибди, тез кунда ишга тушади дейишган. Орадан 15 йил ўтган бўлсада вақтинча ёпилган масжид фаолиятини ҳамон бошламаган.
Бизнинг суриштирувларимиз шуни кўрсатмоқдаки ушбу масжидни Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ими жимида эгасиз мулк деб юқорида кўрсатилган қарор ва кадастр ҳужжатлари бўлсада ҳокимият балансига ўтказиш бўйича судга даво аризасини киритган. Ҳокимият эгасиз деб айтаётган ушбу масжидни қурган халқ эса бундан бехабар. Суд ишни сиртдан бир томонлама кўриб ушбу бинони ҳокимият балансига олиш тўғрисидаги қарорини қабул қилган. Ушбу масжид ҳокимият балансига ўтказилганидан сўнг ҳокимни айрим қарорларига асосан масжид ери ва биноси тадбиркор қўлига ўтган.
Бизни ҳайрон қолдирган жойи ҳужжатлари тўлиқ бўлиб бир неча йил қонуний фаолият юритиб келган масжид, ҳокимлик томонидан қандай қилиб эгасиз жойга айлантирилди.Ушбу масжид маданий мерос агентлиги ҳимоясида емасмиди? Ўзбекистон республикаси Маданий мерос агентилиги қашқадарё вилоятида оддий тупроқ учун неча миллиардлаб камомад қўйиб фуқароларга жиноят иши очишда ташаббускор бўлдингиз-ку нима учун Тошкентни қоқ марказида жойлашган Аллоҳни уйини кўзингиз кўрмай қолдими. Аслида сиз мана шунақанги ҳолатларда ҳимоячига айланишингиз керак эмасми сизнинг талабларингиз фақатгина оддий фуқарогами? Ёки сизнинг наздингизда ҳокимлар бундай жавобгарликдан мустасноми?
Айтинг-чи ушбу ҳолатдан давлат раҳбари Шавкат Миромонвич хабар топса сизнинг кўзингизга қай нигоҳ билан қарайди?
Давлатимиз раҳбари халқни рози қилайлик деб туну кун изланаётган бир вақтда сизларни олиб бораётган бу сиёсатингиз давлат раҳбарига қарши эмасми?
Ўзбекистон республикаси маданий мерос агентлиги сиз учун оддий тупроқлар азизу мусулмонлар ибодат қиладиган масжид 0 га тенгми? Бу ҳолат юзасидан прокуратура нега жим ёки энди ишлашни бошлайсизми? Қачон ҳокимият мурожаати ва оддий фуқаролар мурожаати тенг бўлади? Қонуний тенгликни таъминлаш сизнинг вазифангиз эмасми?
Ушбу ҳолат юзасидан Антикоррупсия ОАВ нинг суриштирув ишлари давом этади ва барча тегишли масъулларга микрофонини тутиб бу ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритади. Бизни кузатишда давом этинг. Биз сиз билан кучмиз.
https://youtu.be/_a4jhsdNegs
Obuna bo'ling
https://t.me/+r4cIbrCEHCA2YzJi