Флеболог қабули қандай ўтади?1️⃣Биринчи босқич бу танишувдир.
Аввал бемор ва шифокор бир-бири билан танишиши, илиқ муносабатларни ўрнатиши керак. Беморнинг ишончи жуда муҳим!
2️⃣Иккинчи муҳим босқич - бу анамнезни йиғиш.
Ушбу босқичда касаллик, шикоятлар, беморнинг турмуш тарзи ҳақида маълумотлар ўрганилади, чунки беморга нима бўлганини аниқлаб олиш лозим.
3️⃣Кейин биз учинчи босқичга ўтамиз — ультратовуш текшируви ёки УТТ.
УТТда шифокор томирлар ҳолатини, клапанларнинг ишлашини текширади ва мавжуд муаммоларни аниқлайди. Фақат УТТ ёрдамида беморнинг оёқлари билан нима содир бўлаётганини тўлиқ кўриш мумкин. УТТ доимо тик турган ҳолда ва фақат флеболог томонидан бажарилиши керак!
4️⃣ Энг сўнгги босқич — шифокор хулосаси.
Қабул сўнгида беморга кейинги даволаниш режаси ёзилган шифокор хулосаси берилади.
Агар шифокор беморда веналар варикозини аниқламаган бўлса, унда умумий тавсиялар берилади.
Агар варикоз топилса, ҳар бир бемор учун индивидуал даво чоралари тайинланади.
Азиз дўстлар, ўз вақтида даволанинг, ва ҳамиша саломат бўлинг! Сиз билан флеболог Отабек Анорқулов бўлди 😃👍🏻
Қабулга ёзилишнинг бир неча йўли бор:
1. Қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998712050618
2. Ёки ёрдамчимга ёзинг, у сизни консультацияга ёзиб қўяди
@flebolg_support3. Ҳавола орқали кириб, сайт орқали рўйхатдан ўтинг:
https://doctor-flebolog.uz/anarkulov?utm_source=tg&utm_medium=cpc&utm_term=tgsaitanarkulov&utm_campaign=organika