Оилавий шифокор | Расмий


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Сизнинг саломатлигингиз учун!
Ушбу каналда илмий асосга эга тиббий маълумотлар Др.Жўраевжон томонидан халққа тушунарли тарзда бериб борилади.
✓ Мақсад: Аҳоли тиббий соводхонлигини оширишга ҳисса қўшиш!
📨 @Oilaviyshifokor_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


#савол
❓Оилавий ҳаётингизни ривожлантириш учун қачон охирги марта изландингиз?

Ҳалол муносабатдар эксперти Абу Умайрдан “Aлоқа сифатини ошириш учун ТОП тавсиялар” мавзусидаги моқола Абу Умайр | Секрет каналининг пин қисмида👇

🔗Канал: https://t.me/+uVdN09RoiNNmN2Vi
https://t.me/+uVdN09RoiNNmN2Vi

Каналга фақат эркакларнинг “запрос”лари қабул қилинади. Аёллар эса @Quvvatuz ни кузатиб боришлари мумкин.

Қўшилволинг, кейин раҳмат айтасиз! 😊


Тунда тишларни ғичирлатиш сабаби гелминтозми?!

Шу ҳақда видео чиқардик👇

https://www.instagram.com/reel/C3qEbSbsJ6u/?igsh=b2tyNTJpcm1jdHg3

Кўриб, фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. Обуна бўлиб қўйишни унутманг🙂☝️


Бугундан инстаграмда контентлар чиқаришни бошладик.

Кириб, ❤️ фаолликни ошириб турамиз
👇😊

https://www.instagram.com/reel/C3E3u_FIpPq/?igsh=MTZsMmIyb2w3dHl6MA==🚀


#тез_ёрдам
Инсульт симптомларини аниқлашнинг 3 йўли:

📌"Кулинг".  Инсультда беморнинг кулгуси чизиқли яъни эгри бўлади, лабнинг бир томон бурчаги пастга йўналган бўлади.

📌"Гапиринг".  Беморга оддий гапни айтишга буюриш масалан, "Ташқарида қуёш чарақлаяпди". инсультда кўпинча (ҳар доим эмас!) талаффуз бузилади.

📌"Кўтаринг". Беморга иккала қўлини тенгда кўтариш буюрилади. инсультда бемор буни қилолмайди.

Инсультнинг мнемоник диагностикаси:

〰 Инсультдан кейин табассум эгри ва носимметрик бўлади.
〰 Ҳаракат бузилишлари. Масалан, қўл ва оёқларни бирга кўтара олмаслик, ёки секинлашган кучсиз ҳаракат
〰 Талаффуз  ва нутқ бузилишлари (инсультдан кейинги)

🆘 Юқоридаги бузилишлар одамда аниқланганда, тез ёрдамга қўнғироқ қилиш лозим.

👉🏻 @OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал саломатлик кейин бошқалари!☝️😊


🥘 Сизга нонушта қанчалик керак?

Нонушта тана учун ўзига хос "будильник" дир. Нонуштани қанчалик тез истеъмол қилсангиз, танангиз тезроқ уйғонади ва ишлашга тайёр бўлади. Мунтазам равишда нонушта етишмаслиги семириш хавфини оширади, диққат эътиборни ва иш унумини пасайтиради.

⏰ Нонушта учун идеал вақт 7 дан 9 гача. Бу даврда организм овқатни энг яхши ҳазм қилади. Бундан ташқари, "кўп еб қўйсам семириб кетаман" дея ўйламаслик керак бўлган куннинг ягона вақти ерталабдир.(😉)Эрталаб еган ҳамма нарсангиз энергия ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Унутманг, нонуштангиз таркибида оқсил, углеводлар ва фойдали ёғлар етарлича бўлиши керак.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     


​​🗣Сурункали йўтал сабаби ошқозон фаолияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин(ми)!?

– Ҳа албатта, бундай ҳолат кўпинча (ГЭР)гастроэзофагеал рефлюкс( оддий тилда жиғилдон қайнаши кўпинча шу сабаб юзага келади) касаллигида кузатилади.

🔸 Бунда, беморда зарда қайнаши содир бўлганда, ҳазм шираси ҳиққилдоқ йўлига ҳам тушади ва томоқда қичиш, ачишиш, қитиқлаш кабиларни чақиради, бу эса ўз навбатида йўталга сабаб бўлади.

Врач бундай ҳолатда беморнинг ГЭР симптомларини даволаш орқали йўтални ҳам даволашга эришилади.

Давосида бемор озиши ва протон-помпа ингибиторлари препаратларидан фойдаланилади. Бу йўтал турида кўпинча беморлар сабабини билмай, ўзбошимчалик билан йўтал дорилар қабул қилиб, ўзларига зарар қилиб қўйишади.

Яқинларингизга ҳам улашинг🚀
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     


​​🔄Сиркад ритмлари ва ички соатларимиз ҳақида.

Танамизнинг давомли равишда, ҳар куни қайталаниб содир бўладиган ҳаракатлари бу сиркад ритмларидир. Буларга енг ёрқин мисол тунда ухлаб, тонгда уйғонишимиз, танамиз ҳарорати куннинг маълум қисмида бироз кўтарилиб, маълум вақтда тушиши ва ҳ.к.з

Сиркад ритмлари бизнинг ички биологик соатларимизниг бир қисми бўлиб асосан танамизнинг ёруғликка ва қўшимча ташқи омиллар(наркотик моддалар, ) сезгирлиги билан боғлиқ.

⏱ Ички биологик соатларимиз эса биз қачон овқатланишимиз, қачон ухлашимиз каби узвий жараёнларга масъул. Барча ҳужайра ва тўқималарга таъсир қилувчи махсус нерв тузилмалари бўлиб, барчаси гипотадамусда жойлашган "супрахиазматик ядро" билан идора қилинади.

▪️Айни кечаси қоронғулик вақтида мелатонин гормони кўп ажралиши ва уйқумиз нормаллашишини ўша ички соатимиздан бири бўлмиш, супрахиазматик ядро тузилмасидан мияга кузатилган импулс таъмилайди.

Худди шунингдек, юқоридаги постда айтилган эрта тонгда очиқ қуёш нурида 5-10дақиқа сайр қилишнинг фойдаси супрахиазматик ядро фаолияти натижасидир.

❗️ Ритм бузилиш сабаблари ва асоратлари:
Сурункали равишда кечаси кечгача телефон ёки компютер каби ёруғлик қаршисида ўтириш, ёки кундузи кеч уйғониш сиркад ритмлари бузилишига ва ички биологик соатларимизнинг адашишига олиб келади. Бу эса бир қанча гормонлар бузилишлар ва жиддий касалликларга заминдир.

Қанақа касалликлар келиб чиқиши ҳақида ёзайми? Реакциялар 50дан ошса ёзаман )

Яқинларингизга ҳам улашинг!🚀
                                                     
👉
@Oilaviy_Shifokoringiz
                                                     
Қўшилинг⤴️


​​Организмингиз учун фойдали ТОП маҳсулотлар

Соғлом овқатланишга доимий ҳаракат қиладиганлар учун таркибида қимматли моддалар сақлаган озуқа маҳсулотлар рўйхати:

🧠 Мия учун
– Балиқ ва ёнғоқ;

💇‍♀ Сочлар учун
– Яшил сабзавотлар ва ловия;

👀 Кўзлар учун
– Маккажўхори, тухум сариғи ва сабзи фойдалидир;

💪 Мушаклар учун
– Банан, гўшт, тухум ва балиқ;

🫀 Юрак фаолиятини учун
– Помидор, картошка ва олхўри

🫧 Ичаклар ишлаши учун
– Олхўри яхши ёрдам беради.

🦴 Суяклар учун
– Апельсин, сут ва сут маҳсулотлари ҳамда сельдерей кабилар фойдалидир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!🚀
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     

Қўшилинг!⤴️


​​#савол_жавоб
❓ Жуда озғинман, қандай семирсам бўлади?

🔅 Озғинлик сабаблари: нотўғри овқатланиш, жисмоний чарчоқ, қалқонсимон ёки меъда ости бези касалликлари, ошқозон-ичак тракти касалликлари, гижжалар, стресс, депрессия кабилар бўлиши мумкин.

✅ Соғлом семириш учун маслаҳатлар:

–Бир кунда 4маҳал енгил таомланиш;
– Овқат рационида албатта дуккаклилар, товуқ гўшти, тухум, картошка, балиқ, сут ва сут махсулотлари, мева сабзавотлар бўлиши шарт;
– Кундалик спорт машқлари;
– Зарарли одатлардан воз кечиш;
– Кунлик рационида шоколад, турли фастфудлар, ҳар хил қувурилган маҳсулотларни кўпайтириб фақатгина носоғлом(хомсемиз) семириш  мумкин;

‼️ Ўзбошимчалик билан турли гормонлар қабул қилманг!

❗️ Юқоридаги тавсиялар қўшимча касалликлари йўқ, соғлом, озғин кишилар учун! Озғинлик муаммоси турли сурункали касалликлар фонида кечганда врач муолажасидан кейин касаллик тузалгач бемор семириши мумкин.

Яқинларингизга улашинг!🚀
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     

Қўшилинг!⤴️


​​#ШифокорТабиат
Қовун фақат "тушуриш" учун эмас ўртоқлар...!😉

Бу постда қовун ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар ҳақида тўхталамиз.

Биз севиб истемол қиладиган қовуннинг 100гр ида 35ккал энергия мавжуд ва у таркибидаги сув билан чанқоқни ҳам босиш хусусияти мавжудлиги сабабли парҳез таомлар сирасига киритилади.

🍹Қовун билан лимондан тайёрланган шарбатни ҳар куни наҳорда ичиш организмдаги ортиқча тўпланган сийдик кислотасини чиқарилишига сабаб бўлиш орқали  подагра касаллигини даволашда қўлланилади.

🍈 Қовун таркибидаги C vitamini қон томир бутунлигини ошириб, милкларнинг сабабсиз қонашини олдини олади. А витамини эса тери, шиллиқ қаватлар ҳолатини яхшилаб, кўриш ўткирлигини оширишга хизмат қилади.

🍈 Бундан ташқари, қовун таркибида мавжуд бўлган юқори миқдордаги каротиноидлар саратон ривожланишининг олдини олиши ва тўхтатишга ёрдам беради.

Мавсум аллақачон бошланган, табиатнинг шундай шифобахш неъматидан баҳра олиб қолинг!😊
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     


🥶Гипотермия...

Бу одамнинг тана ҳарорати 35 °C  дан пастга тушганда юзага келадиган ҳолат.  Нормал тана ҳарорати тахминан 36.6 ° C

Белгилари:
Титроқ,  терининг совиши ва оқариб қуруқлашиши, ваҳима, хавотир. Ташқи муҳитга реакция даражасининг пасайиши секин ва саёз нафас олиш, пульснинг сустлашиши кузатилади.

👨‍⚕Гипотермияни очиқ ҳавода даволаш

🏡Агар жабрланувчи ташқарида бўлса, уларни ичкарига олиб киришга ҳаракат қилинг.  Агар сиз уларни уйга олиб боролмасангиз, жабрланувчини шамолдан ҳимоя қилиб, иложи борича тезроқ ҳимояланган жойга олиб боришга ҳаракат қилинг.

🧣🧦Ҳар қандай ҳўл кийимларни эчиб олинг ва алмаштиринг ва уларнинг боши ёпиқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

🫧Жабрланувчини тердан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.  Уларни қуруқ, изоляцион материальнинг қалин қатламига қўйинг, масалан, адёл билан ёпинг. Уларни ҳимоя қилиш ва уларни иситиш учун танангиздан фойдаланишингиз мумкин.

🚑Тез ёрдам учун 103га қўнғироқ қилинг.

☕️Агар жабрланувчининг ҳуши ўзида бўлса, уларга илиқ ичимликлар ва шоколад каби юқори энергияли таомларни таклиф қилинг.

💊Ёрдам келишини кутаётганда уларнинг нафас олишини, жавоб даражасини ва ҳароратини кузатиб боринг.

Уйда гипотермияни даволаш

🛌Агар сиз уйда бўлсангиз, жабрланувчини иссиқ кўрпалар билан ёпинг ва хонани тахминан 25 ° C ga қиздиринг.

❌Иссиқ сув идишлари ёки олов каби тўғридан-тўғри иссиқликни жабрланувчининг ёнига қўйманг, чунки улар куйишга олиб келиши мумкин.

🍲Уларга шўрва ёки шоколад каби юқори энергияли илиқ нарса беринг.

⛔️Жабрланувчини иситиш учун спиртли ичимлик берманг, бу гипотермияни кучайтиради.
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     


​​💥"Сварка"га қараш нима учун мумкин эмас?

Пайвандлаш жараёни(сварка)га қараш кўз саломатлигига зарарлиги ҳақида кўп эшитгансиз, бунинг сабаби ҳақида ёзаман:

Электр учқунлари чарақлаши сиз кўрган ёрқин чақнашдан ташқари, энг кучли нурланишлар кўринмайдиган инфрақизил ва ультрабинафша диапазонларида ҳам ўтади.

Кўзимизга кўринмайдиган бу турдаги нурланишлар кўз тўр пардасига, шох пардага ва кўзнинг оптик қисмларига ҳам жиддий зарар этказади.

Натижада кўзда оқ доғга ўхшаш микро куйишлар пайдо бўлиши мумкин.

Эҳтиёт бўлинг )
                                                     
👉Оилавий шифокорингиз 
                                                     


​​Қабзият (ич қотиши)да нима қилиш керак?!

- Кўпчилик ботга ич қотишидан шикоят қилиб ёзади, хўш ич қотишида шифокорга бориш шартми, ёки уйда ҳам даволаса бўладими?! Бугун шулар ҳақида батафсил ёзаман:

📎Сабаблари:
– Стресс ёки асабийлик;
– Истеъмол қилинган озиқ овқат маҳсулотлари таркибидаги айрим моддалар;
– Йўғон ва тўғри ичак билан боғлиқ паталогиялар;
– Сув баланси бузилишлари ва суткалик суюқлик истеъмоли жуда кам бўлса;

📌Нима қилиш керак?!

✓ Биринчи сув баланси ва жисмоний фаолликка эътиборли бўлинг

✓ Кунлик овқат рационингизда кўпроқ мева сабзавотлар бўлсин.
- Ўрик, нок, олхўри, киви, манго, селдерей, арпа бодиён кабилар ичак перисталтикасига ижобий таъсир кўрсатади.

✓ Магнийли тузлар қўшилган сув ҳам ич юмшатувчи сифатида яхши ёрдам беради (фақат ҳафтада 1-2 мартадан кўп қўллаш зарарли бўлиши мумкин)

❗️Агарда ич қотиши доимий сурункали равишда давом этаётган бўлса ва "ич ўтиш" жараёни оғриқ, қийинчилик ва ёки баъзан қонли нажас билан келган ҳолатларда албатта шифокор қабулига бориш шарт!

Каналга қўшилиш⤵️
                                                  
👉Оилавий шифокор | Расмий                   


Аппендитсит (кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши)

▪️ Энг кўп учрайдиган жаррохлик амалиётларидан бири - аппендицитдир. Вақтида аниқланмаса 1кун ичида йиринглаб перитонитга ўтиб кетиши мумкин.

70% ёш болаларда учраб, катталарда ҳам кузатилади. Тезда аниқлаш учун ҳар бир врач бўлмаган киши ҳам билиши учун бу маълумотларни келтирамиз:

🚩Епигастрал соҳа ва атрофида бошланган оғриқ, кейин ўнг ёнбош соҳага ўтади. Масалан, бола аввал киндик устида оғриқдан шикоят қилди ва 2-3 соатдан кейин қориннинг ўнг пастки қисмида оғриқ борлигини айтди. Бу аппендицитнинг асосий аломатидир!

🚩Оғриқ бир неча соат давом этиб, вақт ўтиши билан кучаяди ва тортиш хусусиятига эга

🚩Оғриқ жисмоний фаоллик (юриш, югуриш, сакраш) ёки йўталиш пайтида янада кучаяди.

🚨Агар бола букилиб, ғужанак бўлиб ўнг томонида ётаётганини кўрсангиз-бу "сигнал".

Оғриқ деярли ҳар доим тўсатдан бошланади.

✅ Маълумотларни ўрганиб қўйинг ва улашинг!

Қўшилиш 👉 Оилавий шифокор | Расмий.


#билармидингиз
Инсон ички аъзоларининг кўпчилиги олиб ташланган тақдирда ҳам омон қолиши мумкин.

Масалан, жигарнинг 25%, ичакларнинг 20%, талоқ, битта ўпка, битта буйрак ва тос чаноқ соҳасидаги деярли барча аъзоларисиз яшаш мумкин.
Қойилмисиз 😉

👉 Оилавий шифокор | Расмий  каналина қўшилинг


​​⚠️Моғорланган маҳсулотларнинг зарари ҳақида.

Агар овқатда ҳатто кичик моғор пайдо бўлганини сезсангиз, иккиланмасдан уни ташланг.  Маҳсулотнинг озроқ моғорлаган жойини кесиб ташлаб ёки бошқа усулларда уни ишлатмаслик керак.

❗️ Моғорлаган маҳсулотларда жиддий хавф - микотоксинлардир: баъзи моғор қўзиқоринлари томонидан ишлаб чиқарилади. Улар жигарга таъсир қилувчи энг кучли канцерогенлардир. Кўпинча "сроги ўтган" маҳсулотлар моғор билан зарарланган бўлади.

✅ Бозор ва супермаркетлардан оладиган маҳсулотларингизни текшириб олинг. Айниқса ҳўл ва қурутилган мевалар, сариёғ, сут, нон кабиларга эътиборли бўлинг.

👉 Kаналга уланиш

Др.Жўраевжон


⚡️Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин?

Мендан жуда кўп марталаб "қондаги гемоглобин даражасини кўтариш учун нималар қилиш керак?" деб сўраб, ёзишади. Бунинг учун овқат рационимизга темирга бой маҳсулотлардан кўпайтиришимиз ва "фойдали аралашмалар" истеъмол қилишимиз кифоя.

🔅 Мол гўшти, қора шоколад, яшил олма, лавлаги, дуккаклилар, бодом, анор, олхўри шарбати, майиз, помидор шарбати, брокколи карами, жўхори, ананас кабилар темирга бой маҳсулотлардир.

Гемоглобинни ошириш учун "сирли рецептлар"дан ҳам ёза қолай:😉

🔸 100 мл янги сиқилган лавлаги шарбати + 100 мл сабзи шарбатини аралаштиринг ва кунда бир марта ичинг.
• Бир ҳафтада таъсири сезилади.

🔸 Тенг улушда ўрик қоқиси, олхўри, ёнғоқ ва майизни майдалаб аралаштиринг ва асал қўшинг, кейин пўстини олмасдан 1-2та лимон ҳам қўшинг.
• Кунига 1-3 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Яқинларингизга ҳам улашинг! 🚀

👉 Kаналга уланиш

Др.Жўраевжон


​​Наъматак ёрдам беради!

Хўш нимада ёрдам беради?! 🤔 Айни ҳозирги баҳор мавсумида организм витаминга эҳтиёжи ошиб, камҳаракатлилик ва ланжлик кузатиладиган вақтдир. Наъматак айнан витаминга бўлган эҳтиёжингизнини қондириб, баҳорги ланжликда сизга ёрдам беради.

⚖ Бир кунлик C vitaminiga эҳтиёж эркакларда 90мг, аёлларда 75мгни ташкил қилади

✓ Наъматак таркибида C vitamini (аскорбин кислотаси) лимонга нисбатан бир неча 10 баравар кўплиги аниқланган.

Наъматак иммунитетни мустаҳкамлашда, берибери ва авитаминоз касалликларида яхши ёрдам беради. Касал бўлмасдан олдин ҳам истемол қилса бўлади.😉

Сизлар учун наъматакли чой #рецепт ини топдим:

Қурутилган наъматак + қурутилган қулупнай + ялпиз барглари(мята) шулардан аралаштириб  қайнатилган сувни устидан қуямиз ва 20 дақиқа дамга қўямиз. Бироз тахирроқ чиқиши мумкин, таъбга кўра новвот ҳам қўшиш мумкин. Ҳар куни ифторда ва саҳарликда ичишингиз мумкин.

👉 Kаналга уланиш

Др.Жўраевжон


✅Танадаги ёғларни эритадиган ва асабларни тинчлантирадиган 8та маҳсулот:

🔹 Ҳайвон жигари, айниқса мол жигари.
🔹Товуқ ва бедана тухумлари, айниқса сариғи.
🔹Карамнинг турли навлари - броколли, карами, гулкарам, Брюссел карами.
🔹Ёввойи денгиз балиқлари ва денгиз маҳсулотлари - айниқса окунь балиғи, қизил икра.
🔹Дуккаклилар, айниқса нўхат.
🔹Киви.
🔹Сабзи.

✅ Юқоридаги маҳсулотлар таркибида асетилхолин миқдори нисбатан юқорироқ бўлиб, асабийлик ва ортиқча вазнда доимий истемол қилуш яхши ёрдам беради.

👉Kаналга уланиш
...


​​#билармидингиз
Юрак оғриса нима қилиш керак?

Кўпчилик юрак соҳасида бироз енгил оғриқ ёки нохушликни тезда "юрак оғриғи" дейишади, лекин бундай эмас! Юрак оғриғи бошқача бўлади.

Юрак оғриқларида деярли ҳамма пайт чап қўл, елка, жағ ва бўйинининг чап томонига тарқаладиган, санчиқли, кучли оғриқ бўлади

✓ Юракда стенокардия хуружини фарқлаш учун нитроглицерин ёрдам беради.

❗️ Юқоридаги шаклда юракда хуружли оғриқ кузатилса бумор тил остига нитроглицерин берилади. Шундан кейин оғриқ ўтиб кетса, тезлик билан тез ёрдам ёки кардиолог кўригига бориш шарт.

👉Kаналга уланиш
...

20 last posts shown.