Posts filter


Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади

2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги расман баёнот берди.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига бозорлардаги нарх-навонинг ўзгаришини кузатиб бориб, мавжуд захирадан қўшимча маҳсулотларини савдога чиқариш бўйича топшириқ берилди.


Бош вазир раҳбарлигида Инқирозга қарши республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия 22 мартдан бошлаб икки ой давомида ҳар бир туман ва шаҳарда коронавирусга қарши курашиш, саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, логистика ва бошқа корхоналарни барқарор ишлатиш масалаларини ҳал қилиб боради.


Карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилади.


Ўзбекистонда йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб берилади.


Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашиш ишларига жалб қилинган қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходимлари ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатма берди.


⚡️Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 9 минг кишидан ошиб кетди. Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 19 март ҳолатига кўра 222 643 киши касалланган, 9 115 киши вафот этган, 84 506 киши соғайган.


Эронда сўнгги бир сутка ичида 1046 кишида коронавирус аниқланди, 149 бемор эса вафот этди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 18 407 кишига етган, 5979 киши соғайган, умумий қурбонлар сони эса 1284 кишини ташкил этмоқда.


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги чақирилмаган «дезинфекциячилар»ни уйга киритмасликка чақирмоқда. Мабодо чақирилмаган бўлса-да, «уйингизни коронавирусга қарши дезинфекция қилиб берамиз», деб одамлар келиб қолса, дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилинг.


Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 17 147 нафарга етди (бир кун аввал беморлар сони 13 716 нафар эди). Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, 767 бемор вафот этган (бир кун аввал қурбонлар сони 558 нафар эди), 1107 нафари соғайган.


Ўзбекистонда 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб массаж салонлари, дискотекалар, дискобарлар, болалар ўйин заллари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Уларнинг фаолиятига қачон қайта рухсат берилишига аниқлик киритилмаган.


Тошкент ҳайвонот боғи ҳам коронавирус сабаб вақтинча ёпилди.


Тошкентда «16» ва «1-горболница» карантинга ёпилди.


Аҳолининг юз ниқобларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида ишлаб чиқариш қувватлари кучайтирилди, янги цехлар очилмоқда ва тикув корхоналари жараёнга қўшилмоқда

“Ўзтекстилсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар уч турдаги ҳимоя ниқобларининг ишлаб чиқарилишини кунига 2 миллион донага етказмоқда.

Тиббиёт халатлари (комбинезон) ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 4 та бўлиб, улар ҳозирда тўла қувватда ишлаб бошладилар ва кунига 18 минг дона тиббиёт халатлари ишлаб чиқармоқда.


Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 18 нафарга етди

11 март куни Франциядан келган юртдошимизнинг онаси (16), келини (17) ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида (18) ҳам коронавирус борлиги тасдиқланган.

Аввалги беморлар:

- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);

- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);

- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10) ва унинг турмуш ўртоғи (11);

- Дубайдан келган юртдошимиз (12);

- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (13) ва унинг турмуш ўртоғида (14);

- Лондондан келган яна бир юртдошимиз (15).


Россия 18 мартдан чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришини тўхтатмоқда. Ҳозирча 1 майга қадар.


Барча ҳудудлар коронавирусни текшириш учун асбоб-ускуналар, тест воситалари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланган.


⚡️Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.


⚡️Мажлислар тўхтатилади

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.

20 last posts shown.

119

subscribers
Channel statistics