Solihon domla Muxlislari️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Taklif & Rek @solihon_domla_info_bot


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!


☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ»
КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!👈


Намозга дангасалик қиладиганлар учун олинган мана бу видео мени дахшатга солди! Қўрқманг! Кўриб фақат ибрат оласиз!
👉ВИДЕОНИ КЎРИШ👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg


#ХУШ #ХАБАР #ТЕЗКОР

👉🏿 𝗚 𝗘 𝗠 𝗢 𝗥𝗥 𝗢 𝗬 𝗡 𝗜 👈🏿

❕ХАЛК ТАБОБАТИ АССОСИДА
УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ ТЕЗДА БИЛИБ ОЛИНГ 👇🏿

💉💊 ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ ❕

Батафсил: 👉🏿 http://soglom-xayot.tilda.ws/gemmoroy 🫵🏿

👉🏿⚡️ https://t.me/+wm4CdUG6aik0ZTcy ⚡️👈🏿

(Тўлиқ маьлумот учун юқоридаги ҳавола устига босинг!)


Канал Админи тарафидан текширилган....

Ассалому алайкум Ахли МУСУЛМОНЛАР Саховатпеша инсонлар. Ман углим учун сиз Сахий инсонлардан Аллох йулида йордам сураб мурожат килишка мажбур болдим.
Фарзандим ахволи огир. Шифокорлар БОШ МИЯ ЧУРРАСИ ва ТУГМА ЮРАК нуксони ташхисини куйишди😥😥
Зудлик Билан Апиратсия килиниши кераклигини айтишди. Керакли сумма
6️⃣0️⃣Млион еди. Хозирда 1️⃣2️⃣млион кам. Йордам берадигон якинларимиз колмади. Боримизи сотиб4️⃣8️⃣Млион йигдик. Моддий шароитим огир. Бошимни егиб сизлардан йордам суреман. Илтимос углим Мухамадали согайиб кетиши учун Ехсон килиб йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан. Ахволи кундан кунга огирлашиб боряпти. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан😭

Уз кард: 8600490488331083
Ахмаджонов Б

Хумо:9860160124775273
Ахмаджонов Б.

Мурожат учун тел:908503272

АХЛИ МУСУЛМОНЛАР илтимос Имконингиз борича Ехсон килиб йордам берилар Аллох рози болсин илохим


Турмушга чиқди.
Эр лаззатни ҳис этади, хотин оғриқни.

Ҳомиладор бўлди.
Эр хурсандчиликни ҳис этади, хотин кўнгил айниш, чарчоқни.

Бола ташлади.
Эрга таъзия билдирилади, аёлга маломат тошлари отилади.

Ҳомиладорлик кечикди.
Эр овутилади, унга кўнгил кўтарувчи гаплар айтилади, аёл жарроҳлик амалиёти, таҳлилларни бошидан ўтказади, қўрқув, айбдорликни ҳис қилади.

Ҳомиладор бўлди ва фарзанд туғилди.
Эр фахрни туяди, уни табриклашади, болага исмни у қўяди, аёл оғриқни, тўлғоқ машаққатини ҳис этади, эмизади, бола йиғласа бедор бўлади.

Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз.

Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим берган.

Ислом дини қизини чиройли тарбия қилган ота-оналар учун ўша қиз дўзахдан парда бўлишининг ваъдасини берган.

Ислом дини солиҳа аёл эрининг динининг ярмига ёрдам эканини, қолган ярмида эрнинг ўзи тақво қилиши лозимлигини ўргатган.

Ислом дини бизга аёл киши қиз болалигида унинг нафақаси отасининг, агар отаси бўлмаса, ака-укасининг, эрга теккач, эрининг, эри ўлса, фарзандларининг зиммасида эканини ўргатган.

Ислом дини аёл кишининг зийнатининг риоясини қилиб, ҳаж, умра қилиб бўлгач, сочининг учидан бироз қирқиши кифоя деб эълон қилган.

Ислом дини аёлни зинода айблаб, бу гапига гувоҳ келтира олмаганларга 80 дарра уриш жазосини тайинлаган ва бўҳтончини фосиқ деб, унинг гувоҳлиги қабул қилинмаслигини эълон қилган. Аёлнинг иффатига, номусига тил теккизганларга ана шундай жазо белгилаган.

Ислом дини бош фарзанди қиз бўлган аёлларни баракали аёллар деб эълон қилган.

Ислом дини аёл-қизлардан хоҳишини сўрамай, уларни турмушга беришдан қайтарган.

Ислом дини никоҳ ўқилгандан сўнг куёвнинг зиммасига келинга маҳр бериш мажбуриятини юклаган. Агар аёл маҳрини олмаса, эрини ўзига яқинлаштирмаслик ҳаққига эга.

Ислом дини аёлни ҳимоя қилаётиб вафот этган эркакка шаҳиднинг савобини ваъда қилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга яхши муносабатда бўлишни буюрганлар.

Ислом дини мусулмон эркакларнинг яхшиси аёлига яхши муносабатда бўлганидир деб эълон қилди.

Шундай қилиб, Ислом дини аёлларга кўпгина ҳуқуқлар берди.

Биз эркаклар ўзимизга берилган жуфтимизнинг омонат эканини унутмаслигимиз керак.

©Нозимжон Ҳошимжон👇
ㅤㅤㅤㅤ
✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://telegram.me/+agcLIoC8kDtshzhsksjdbhMjhi


НАСИҲАТ

Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.
Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali👇👇👇

Каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёлингизни қалбига киринг! Инсон қалбига 3 та йўл билан кирса бўлади!!!

✔️ Улашинг | ✨

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻


Solihon Domla kanali

https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


​​​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16881


​​Бир уйда неча жонсан,
Бир-бирингга мехмонсан.
Ота-онанг бағридан сўнг,
Оввора-ю жахонсан.

Эсла нечта жон эдинг,
Қандай мехрибон эдинг.
Сиғардинг бир тўшакка,
Тўярдинг бир емакка.

Энди эса ховли тор,
Ховли эмас дунё тор.
Бир қориндан туғилган,
Ака укага ағёр.

Елдай учди болалик,
Сувдай оқди болалик.
Отанг онанг омонат,
Йўлинг пойлайди шўрлик.

Аканг ҳолин билмайсан,
Опангдан хол сўрмайсан.
Отанг онанг ғанимат.
Ойда бир бор кўрмайсан.

Рўзғор юки зилмикин,
Ёки ёр ширинмикин.
Уйдан ортиб хол сўрмоқ
Шунчалик қийинмикин.

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг илтимос Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

【1】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【2】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【3】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【4】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【5】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【6】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【7】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【8】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【9】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
【10】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Ва буни имкон қадар яқинларингизга кўпроқ тарқатинг!!!
Бир соат мобайнида
Сизни ҳисобингизга жуда кўп саловот йиғилади
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу йиғилган саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

☝️Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади»
Муслим ривояти.


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549


Йўл юрарди Донишманд тинмай,
Бир қишлоқда бир дам тўхтади.
Савол берди қишлоқнинг аҳли:

- АЁЛ ЗОТИ ҚАНДАЙ ЗОТ ЎЗИ...?

Ўйлаб, деди - Донишманд секин: -

- АЁЛ асли қалбнинг гавҳари,
Усиз ишнинг йўқдир самари.

АЁЛ шундай зотдир ожиза,
АЁЛ бизга ЕТТИ МЎЪЖИЗА.

Оёғининг остида ЖАННАТ,
Қўли гулдир ажойиб САНЪАТ.

Тишлари дур товланиб турар,
Кўзларида меҳр мавж урар.

Пичирлайди лаблари фақат,
АЁЛ учун берилган тоқат.

Сочларида қор, қиров номи,
Тилларида Бахтнинг каломи.

Қулоқлари тинглар яхши сўз,
Киприклари мисли бир товус.

Қошларида камоннинг акси,
Ҳеч ЗОТ йўқдир АЁЛДЕК яхши.

Ўзи эмас болам есин дер,
Ширин болам ОНАМ десин дер.

Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР,
Бундай ЗОТ ким, АЁЛдир ахир.

Эркаксизми АЁЛни дерсиз,
АЁЛ менинг бир ёрим дерсиз.

Онам АЁЛ, Аёлим АЁЛ,
Опа -сингил, жигарим АЁЛ.

Ўзбек аёли иболари бор,
Бошда рўмол, Зеболари бор.

Сўзим бисёр АЁЛ васлига,
Сўзим ожиз, АЁЛ наслига.

Деди, шундай сўзлар ДОНИШМАНД!
Қишлоқ аҳлин қамради ҲАЙРАТ!!!

Наҳот АЁЛ, шундай УЛУҒ ЗОТ,
АЁЛларнинг бори ўзи БАХТ...!!!


#Тариф

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Solihon domla kanali👇👇👇

Каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйда ўтирган аёлнинг Ажри👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
✔️ Улашинг | ✨

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻


Solihon Domla kanali

https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

Азизларим!!!
Роббимнинг
марҳамати ўлароқ берилган
ЖУМА КУНИ
барчамизда
муборак бўлсин!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

🍀Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🍀Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни
🍀ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊


#САВОЛ: Ҳазрат бир биродарим СОСА СОЛА ичимлигини ўша идишдаги босма ёзувини тескарисига ўқиса арабча ёзув пайдо бўлиб у Макка йўқ Муҳаммад йўқ деган ёзув пайдо бўлябди деб қолди, ҳақиқатдан ҳам шундоқми?👉ЖАВОБНИ ЎҚИШ👈
https://t.me/solixon_domla_maruzalar/16572


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲🎉ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌙Яна бир «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌸🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, ЖУМА муборак...!

🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549


АЁЛИНГИЗНИНГ АЙБУ НУҚСОНЛАРИНИ ЮЗИГА СОЛМАНГ!

Аёлингизга керагича эҳтиром кўрсатишни унутманг. “Аёл киши ҳеч нарсани тушунмайди”, деган такаббурона фикрни қўйинг. Аёлингизнинг айбу нуқсонларини юзига солманг. Йўқса қалби жароҳатланиб, ўзига бўлган ишончи йўқолади. Шунингдек, бошқалар олдида ҳам уни танқид қилманг. Бинобарин, бу билан унинг ҳурматини ҳам, ўз ҳурматингизни ҳам бир пул қилган бўласиз. Унинг ишларини олқишлашда қизғанчиқ бўлманг. Аёлингиз нима яхши иш қилса мақтанг. Яна шуни унутмангки, бир-бирингиз билан тортишганингизда доим ўзингизни ҳақ деб ўйламанг. Сиз ҳам хато қилишдан маъсум эмассиз.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!
-------------------

РАСТУШОВКА
#САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20867


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hayotingda MADAD kerakmi?
Hayotingda MANO kerakmi?


Ko'z yoshlaringizni tiya olsangiz ko'ring...

#Solihon_domla

✔️ Улашинг | ✨

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻


Solihon Domla kanali

https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.


3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.


5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.


8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.


10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.


12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.


14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.


16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.


18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.


21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).


24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.


28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.


30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

════════════
➖➖➖➖➖
👳🧕Биз Билан Намозни🕌 (0%)дан Тез Ва Осон Ўрганинг
Инша Аллоҳ Сизга Энг Керакли Дуоларни Ҳам Шу Каналдан Топа Оласиз👈


🎙 Долзарб Маърузалар👈🏻
📖 Қуръонни (0)дан ўрганиш👈🏻
🕌Намозни (0)дан ўрганиш👈🏻
📽НАМОЗ ўқишни ўрганиш эркак ва аёллар учун ВИДЕО қўлланма👈🏻


​​БАХТЛИ ЯШАМОҚЧИМИСИЗ?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

❗️☺ Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

┈┈┈┈┈
Бу видео мени дахшатга солди! НАМОЗГА дангасалик қиладиган, ЎҚИМАЙДИГАНЛАР учун. Видеони кўриб титраб кеттим! Албатта кўринг!!! Намозни бошлайсиз!!!
👉ВИДЕОНИ КЎРИШ
👉Сиз излаган Дуолар
👉Савол-Жавоблар👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg


"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"

✏ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..

✏ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..

✏ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқатинг..

✏ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..

✏ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..

✏ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..

✏ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..

✏ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..

✏ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..

✏ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..

✏ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..

✏ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..

✏ Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.

Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..
⭐⭐⭐
Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин...


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

┈┈┈┈┈
Бу видео мени дахшатга солди! НАМОЗГА дангасалик қиладиган, ЎҚИМАЙДИГАНЛАР учун. Видеони кўриб титраб кеттим! Албатта кўринг!!! Намозни бошлайсиз!!!
👉ВИДЕОНИ КЎРИШ
👉Сиз излаган Дуолар
👉Савол-Жавоблар👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg




​​Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

Заршид👇
ㅤㅤㅤㅤ
✔️ Улашинг | ✨

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻


Solihon Domla kanali

https://telegram.me/joinchat/MdaWWyPWBH1kNGFi


​​​​СЎКИНУВЧИЛАР

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устоз, баъзи инсонлар ҳар 10 сўзидан бири сўкиниш билан гапиради. Уларга “бу одат яхши эмас” десангиз ҳам давом этади. Уларга қандай тушунтирса бўлади?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

وَقَالَ أَنَسٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلَا لَعَّانًا وَلَا سَبَّابًا، كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْمَعْتَبَةِ مَا لَهُ تَرِبَ جَبِينُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўз айтувчи, лаънатловчи ва сўкувчи бўлмаганлар. У зот итоб қилиш пайтида «У пешонанг ерга ишқалгурга нима бўлган?» дер эдилар», деди».
Бухорий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировдан аччиқлари чиққанда айтадиган гаплари шундан иборат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, ҳар бир мўмин-мусулмон сўкиш, лаънатлаш ва фаҳш сўз айтишдан ўзини четга олмоғи лозим.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَنْبَغِي لِصِدِّيقٍ أَنْ يَكُونَ لَعَّانًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиддиқ учун лаънатловчи бўлиш ярашмайди», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Сиддиқлик ўзини билган ҳар бир банда учун улуғ бир мақомдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтирган кишилар – ана ўшалар сиддиқлардир ‌‎ва Роббилари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларнинг ажрлари ва нурлари бордир», деган («Ҳадид» сураси, 19-оят).
Бас, ана шундай мақом эгаларига ҳеч қачон лаънатловчи бўлиш ярашмайди. Мўмин кишининг мўминлигига лаънатловчи бўлиш тўғри келмайди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16451

✅ Манба

20 last posts shown.