1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига
822 000 сўм;
▫️базавий ҳисоблаш миқдори — ойига
270 000 сўм;
▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига
289 000 сўм;▫️ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига
565 000 сўм;▫️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига
622 000 сўм;▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа —
ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.👉
@HAYDOVCHILAR_UZB