ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Бугун халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтди.
Унда Фарғона шаҳрининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида тақсимланиши;
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-соли қарори ижроси;
Шаҳардаги “Аёллар дафтари»нинг 5-босқичида рўйҳатга киритилган ҳозирги кунда моддий аҳволи яхшиланган ёки иш билан таъминланган фуқароларнинг розиликларига асосан «Аёллар дафтари»дан чиқариш;
Фарғона шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлари тизимида амалга оширилган ишлар каби бир қатор масалалр муҳокма қилинди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇Web sayt|
Telegram|
YouTube|
Facebook