Кўкка отиб мақтадилар яхшисан деб,
Сўнг ортимдан ханжар суқиб топтадилар.
Сен яқиним, кўнгилгинам нақшисан деб,
Мени ёмон деди ўша зўр "яхшилар"!
Хўрладилар, камситдилар, индамадим,
Қанча умри қолди экан шу бир жонни?!
Эҳ "яхшилар", тингланг сизга айтар сўзим,
Нега яна тинч қўймайсиз мен ёмонни!
Афсус, афсус, минг афсуслар, адашганим,
Юрагимни ўйламайин сизга очдим.
Сирим дўстга айтдим десам, о, душманим,
Хато қилиб қўйганлигим кеч англадим.
Мен ожиза, ҳар қадамим хато асли,
Сиз билмайсиз орзуларим чил-чил синган.
Ўйловларда ўтиб борар ёшлик фаслим,
Ўнг елкамга тегирмоннинг тоши қўнган.
Ўзим учун душман эдим, ҳатто ўзим,
Ўзганимас ўз-ўзимни тергайвериб.
Дард устига чипқон каби энди сиз ҳам,
Қадамимни пойлайсизей кир аҳтариб.
Яхшини ҳам, ёмонни ҳам қилар сўроқ,
Ўзим оқлаб яхшиман ҳам деёлмайман.
Мен ёмонман сиз айтгандан беш баттарроқ,
Нетай сиздек "яхши инсон" бўлолмайман...
Дўстликдаги ишонч ипи қолди бўшаб,
Кўп панд едим, менга шундай туюлар ё?!
Дардин ичга ютавериб, менга ўхшаб,
"Яхшилар"нинг ғийбатидан зада дунё!
Дилноза КАМОЛ
🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇
@Muslimalar_Solihalar_Uz
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•
«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA
Сўнг ортимдан ханжар суқиб топтадилар.
Сен яқиним, кўнгилгинам нақшисан деб,
Мени ёмон деди ўша зўр "яхшилар"!
Хўрладилар, камситдилар, индамадим,
Қанча умри қолди экан шу бир жонни?!
Эҳ "яхшилар", тингланг сизга айтар сўзим,
Нега яна тинч қўймайсиз мен ёмонни!
Афсус, афсус, минг афсуслар, адашганим,
Юрагимни ўйламайин сизга очдим.
Сирим дўстга айтдим десам, о, душманим,
Хато қилиб қўйганлигим кеч англадим.
Мен ожиза, ҳар қадамим хато асли,
Сиз билмайсиз орзуларим чил-чил синган.
Ўйловларда ўтиб борар ёшлик фаслим,
Ўнг елкамга тегирмоннинг тоши қўнган.
Ўзим учун душман эдим, ҳатто ўзим,
Ўзганимас ўз-ўзимни тергайвериб.
Дард устига чипқон каби энди сиз ҳам,
Қадамимни пойлайсизей кир аҳтариб.
Яхшини ҳам, ёмонни ҳам қилар сўроқ,
Ўзим оқлаб яхшиман ҳам деёлмайман.
Мен ёмонман сиз айтгандан беш баттарроқ,
Нетай сиздек "яхши инсон" бўлолмайман...
Дўстликдаги ишонч ипи қолди бўшаб,
Кўп панд едим, менга шундай туюлар ё?!
Дардин ичга ютавериб, менга ўхшаб,
"Яхшилар"нинг ғийбатидан зада дунё!
Дилноза КАМОЛ
🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇
@Muslimalar_Solihalar_Uz
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•
«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA